Савол – жавоб

Савол – жавоб
60 views
29 May 2016 - 10:08

Юрибдими?…  Ўлмадими?…
-Ўлмади!
Айтганча  пахта  тўлдими?
-Тўлмади!
Наҳот   ёзиб  қўшмади?
-Қўшган  билан  бўлмади.
Бош  Вазирга  тақалди…
Эссиз  кўплар  қамалди.
Чопган  жойим  қолмади.
Ҳеч  натижа  бўлмади.
Хуллас   ҳали  ўлмади!

Тинчми  ўзи?…   Юрибдими?…
– Юрибди.
Ўз  жойида  турибди.
Туролмай  ўтирибди.
Барибир  тахтда  турибди.
Кўринмайдию,  қатда?
-Москвада  саёхатда.
Вовкада   мулоқатда.
Рус  улфатдаги  “гап”да
Тўла стол  зиёфатда.
Сафардан  наф  бўлмайди.
Хуллас   ҳали  ўлмайди.

Нима  гаплар  бўлганмиш?
-Кўп  қурол  сўраганмиш.
Тахтни   мустахкамлармиш.
Пулини  тўлолмайди.
Қайтариб  беролмайди.
Бўлмагани  бўлмайди.
Ҳуллас   ҳали  ўлмайди!

Тошкент  ш.  Апрель  2016

М.Мансур