Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нечалар кўрарлар, айта олмаслар

Нечалар кўрарлар, айта олмаслар
02 Haziran 2016 - 6:00 'да юкланди ва 2076 марта ўқилди.

Безразличие-люди-толпаБек Мурод 

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Мардона дерлар

Лафзига содиқ қулни, бизда бефаво, дерлар,
Тўғрисўзни тиккабош, бузуқ, расуво, дерлар,
Золимларни қаттиққўл, ҳақиқий даҳо, дерлар,
Ёлғончини ибтидо, зўрни интиҳо, дерлар.

Замонанинг талаби шуни этар тақазо,
Шайтонга қўл берганлар ҳазрат Али Муртазо,
Муртазони суйганлар, лаъини жин, ҳаказо..,
Ёлғончининг ишларин, ажойибнамо, дерлар.

Саждага бошин қўйиб, риёни кўзлар нодон,
Дуога қўлин очиб, зиёнин сўрар нодон,
Дур-жавоҳир ўрнига, қуруқ тош терар нодон,
Жоҳилликда ўз-ўзин, алар якдона, дерлар.

Баридан қоққан этак, қутулар оғир юкдан,
Ёмғир каби тўкинар, бағри қора булутдан,
Охиратнинг ғамин ер, белин боғлар, ҳалитдан,
Таслим бўлган бандани, қойим, мардона, дерлар.

* * *

Нечалар келади…

Нечалар келади ёруғ оламга,
Туш кўриб ўтади, кўзлари очиқ.
Нечаларнинг тили келмас каломга,
Нечалар туғилмай, ўлиб борадир.

Нечалар мол топар, ишқдан мосуво,
Ўзига яхшилик кўрмайди раво,
Кимлар этак қоқар, дунёдан суво,
Кўринмас бир нурга тўлиб борадир.

Нечаларнинг кори фойдасиз овоз,
Нечалар бор элда, лангарсиз дорбоз,
Кимлардир гард юқмас, доим оқ қоғоз,
Ҳалолни ҳаромга уриб борадир.

Нечалар кўрарлар, айта олмаслар,
Нечалар айтарлар, кўра олмаслар,
Кимлар юз йил яшаб, била олмаслар,
Ҳайратдан бармоғин сўриб борадир.

Икки қирғоқ ўртасида тантана,
Палладай ўйнайди руҳ билан тана,
Маҳшаргача давом этар маърака,
Барчасин Яратган кўриб борадир.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube