Зарнигор АЛИМБЕКОВА: Ўзбекистонни очиқ осмон остидаги зиндонга ўхшатишлари бежиз эмасга ўхшайди!

Зарнигор АЛИМБЕКОВА: Ўзбекистонни очиқ осмон остидаги зиндонга ўхшатишлари бежиз эмасга ўхшайди!
92 views
04 June 2016 - 4:00

Алимбекова ЗарнигорМен, Алимбекова Зарнигор Авазовна 2016 йилнинг 15 март куни доимий прописка манзилим – Самарқанд вилоят ХЧК ва ФРБга хорижга чиқиш рухсатномаси олиш мақсадида ҳужжатларимни топширган эдим.

3 июнь куни, яъни орадан роппа-роса 78 кун ўтгач ХЧК ва ФРБ ходимлари менга паспортимни қайтариб беришди. Шундагина меннинг паспортимга ҳорижга чиқиш рухсатномаси –стикер урилмаганлиги маълум бўлди.

“Нима сабабдан менинг чет элга чиқиш ҳуқуқим чеклаб қўйилди?” деган савол билан Самарқанд вилоят ОВИР бошлиғи ҳузурига кирганимда, улардан “Бунинг сабабини биз билмадик. Тепа, Тошкент сизга ҳорижга чиқиш рухсатномаси берилишини рад этди” деган жавобни эшитдим.

Мен умрим давомида ноқонуний ишга, ҳеч бир жиноятга қўл урмаганман.

Нима учун менинг Конституция билан белгилаб қўйилган чет элга чиқиш ҳуқуқим ИИБ идоралари томонидан чеклаб қўйилганлигининг сабабини англолмай ҳалакман.

Нега менинг ҳорижга чиқишим тақиқланди?

Нега менинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқларим оёқ ости қилинмоқда?

Бу саволга Ўзбекистон раҳбариятига минг бир марта мурожаат этишим мумкин.

Бироқ диктатурага асосланган бу тузимда ўзимни қийнаётган саволларга жавоб олишим мушкул.

Ден демократик давлат намоёндаларига мурожаат қилмоқчиман:

Жаноблар!

Ҳеч бир жиноятга қўл урмай туриб мен 22 ёшимда очиқ осмон остидаги зиндонга – Ўзбекистонга зинждонбанд этилдим!

Мени асирага айлантиришди, ҳуқуқларимни чеклаб, банди этишди!

Бу мамлакатда айнан амалдорлар томонидан менинг Конституция билан қўриқланадиган жамики ҳуқуқларим – истаган жойимда яшашаш – ўз турмуш ўртоғимнинг уйига прописка қилиш, ишлаш, чет элга чиқиш каби ҳуқуқларим қўпол равишда бузилмоқда.

Мен демократик давлатлардан, инсон ҳуқуқларини ҳимояқилувчи Халқаро ташкилотлардан менинг паймол бўлаётган Конституциявий ҳуқуқларимнинг тикланишида кўмак беришларини илтимос қиламан.

Зарнигор Алимбекова