Буюк боксчи жанозасига Эрдўғон ҳам боради

Буюк боксчи жанозасига Эрдўғон ҳам боради
129 views
06 June 2016 - 17:17

Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўғон, ўтган кун ҳаётдан кўз юмган бокс афсонаси Муҳаммад Алининг пайшанба куни бўлиб ўтадиган жаноза маросимида қатнашиш учун, чоршанба куни кечаси АҚШга жўнаб кетади.

muhammed-alijpgШунингдек Эрдўғоннинг жума кунига мўлжалланган Муҳаммад Алини хотирлаш ва видолашув маросимида ҳам иштирок этиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Али ўтган жума кечаси вафот этганди. Оила вакили Боб Ганнелнинг хабар беришича, жаноза маросими Муҳаммад Алининг бир неча йил аввал режалаштирганидек, у туғилиб ўсган Кентукки штатининг Луисвилл шаҳарида бўлиб ўтади. Ганнел, дунёнинг ҳар еридан минглаб инсонларнинг иштирок этиши кутилаётган  жаноза маросимининг ҳар кимга очиқ эканини айтган.muhammed-alicenaze2jpg

ЎХҲ хабарлар бўлими