Муҳаммад Алининг уйи олдидаги дарахтни арилар қуршаб олди

Муҳаммад Алининг уйи олдидаги дарахтни арилар қуршаб олди
20 views
06 June 2016 - 20:39

muhammed-ali-nin-evinin-onundeki-agaci-arilar-sardi-1465206683“Капалак каби учиб, ари каби чақаман” деган сўзлари билан дунёда из қолдирган Муҳаммад Алининг вафотидан сўнг, унинг уйи олдидаги дарахтни арилар қоплаши барчани ҳайратга солди.

Ўз ўлими билан дунёни ларзага солган афсонавий боксчи Маҳаммад Алининг “Капалак каби учиб, ари каби чақаман” деган сўзларини билмаган инсон йўқдир. Алининг бу сўзи, болалиги кечган Луисвилл шаҳридаги уйнинг деворига ёзилган.

maliАфсонавий боксчининг мухлислари бу уй олдида гуллар ёки ўз тилак ва туйғулари битилган мактублар қолдиришмоқда.

Барчанинг хотирасида жойлашиб қолган ушбу сўзлар ёзилган деворнинг ёнидаги дарахтга тахминан 15 минг ари йиғилган.

Арилар босқинини назоратга олиш учун чақирилган аричи Кевин Маккинней, “Ушбу ҳолат мени ҳеч ҳайрон қолдирмади. Арилар бу йил саккизинчи маротаба йиғилишмоқда, аммо Муҳаммад Алининг девор ёзуви олдида биринчи марта йиғилиши” деб айтган.

ЎХҲ хабарлар бўлими