Рамазон ойида Ўзбекистонда ифтор тақиқланди

Рамазон ойида Ўзбекистонда ифтор тақиқланди
49 views
07 June 2016 - 15:23

Бу йилги Рамазон ойида ҳатто масжидларда ифторлик бериш ҳукумат тарафидан тақиқланди.

0B14FFF3-34E8-4347-9777-F41EDBBFC175_mw1024_s_n

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийлари, Озодлик радиоси тасдиғига кўра, бугунги кунда ифтор бериш бидъат эканини айтишмоқда.

Ўзбекистонда кўп йиллардан бери Рамазон ойи ибодатларига турли чекловлар жорий қилинади. Лекин диний идора буни илк бор тан олмоқда.

Ўтган йили ҳукумат болаларни Ҳайит намозига олиб бормаслик ҳақида ота-оналардан тилхатлар олгани, талабни бузганлар 15 минимал ойлик миқдорида жаримага тортилиши ҳақида огоҳлантирилгани ҳақида билдирилганди 17 ёшгача бўлганларни Ҳайит намози пайти масжидга яқин йўлатмаслик қаттиқ топширилганди.

Тошкентдаги “Хўжа Аламбардор” жомеъ масжиди мутаваллилари, нафақат Ҳайит намозлари балки жума намозларига ҳам, болаларни қўймагани қайд қилинганди.

Бу йил эса навбат масжидларда ифтор беришни тақиқлашга керди.

Рассом Туз

Манба: www.eltuz.com