Макканинг сири

Макканинг сири
21 views
10 June 2016 - 9:05

Миср Миллий тадқиқот маркази доктори Абд Ал-Босит Ал-Саид билан суҳбатдан парчалар. Ал-Мажд ТВ (Саудия Арабистони) 16 январ, 2005 йил.

Макканинг марказда жойлашгани илмий назардан исботланган. Қандай қилиб? Улар коинот ҳудудига чиқишди ва ернинг суратини олдилар, кўрдиларки қора ва муаллақ осилиб турган бир шар. Шунда бирлари дедики: “Ер қора муаллақ осилиб турган бир шар – ким осди уни?”

Ким шундай деган?

Нил Армстронг. Аслида Армстронг айтмоқчи бўлган нарса: Буни осган Аллоҳ эканлигидир.

Ернинг радиация тарқатишини кашф эттилар ва бу ҳақда интернетда ёздилар. Ёзилган хабар 21 кун очиқ ҳолда турди, кейин эса уни олиб ташладилар.

Нега олиб ташладилар?

Бундай қилишларининг бир сабаби бор эди…

Демак айтиш мумкинки, ушбу маълумотнинг тарқалишини олдини олиш муҳум бўлган.

Бу жуд ҳам муҳум бўлган, чунки Каъбанинг (Макканинг)… ўзидан радиация тарқатаётганини айтдилар. Бу радиация қисқа тўлқинлардир.

Бу радиацияни кашф қилганларида уни катталаштириб кўрдилар, ва унинг Маккадан, янада аниқроғи Каъбадан тарқалаётганини аниқладилар.

Ё Раббим!

Айтилдики…

Бу радиациянинг бир таъсири борми?

Бу радиациянинг чексиз эканлигини аниқладилар. Улар марсга етиб, суратга ола бошладилар ва радиациянинг янада узоққа давом этганини кўрдилар. Улар дедиларки, тўлқин узунлиги бизга маълум… ёки тўғрироғи, тўлқин узунлигининг қисқалиги бизга маълум… Бу нурланиш алоҳида хусусиятга эга эди: У чексиз ва менимча сабаб шуки, бу нурланиш Каъба (зоҳирий бўлган) ва илоҳий Аршдаги Каъбани (ботиний) бир-бирига боғлайди.

Тасаввур қилинг, сиз шимолий қутбдасиз ва мен Жанубий қутбдаман – ўртамизда магнит майдони деб аталувчи бир қисм бор. Агар шу ерга компас ўрнатсак, компас кўрсаткичи ҳаракатланмайди.

Яъни, ҳар икки тараф учун тортиш кучи тенг бўлади демоқчисиз?

Ҳа, ва айнан шунинг учун нол магнетизм ҳудуди деб аталади, чунки магнетик кучнинг ҳеч қандай таъсири йўқ у ерда.

Шунинг учун кимдир Маккага борса ёки у ерда яшаса, у узоқроқ умр кўради, саломатлиги яхшироқ бўлади ва ернинг тортиш кучи таъсирига камроқ учрайди. Шу сабабдан Каъбани айланиб, тавоф қилганингизда, сиз қувватга тўласиз.

СубҳанАллоҳ.

Ҳа, ҳақиқтдан шундай. Бу илмий ҳақиқатдир…

Чунки сенга таъсир қилувчи ернинг магнетик ҳудудидан узоқдасан.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, Маккадаги қора базалт тошлари дунёдаги энг қадимий тошлардир. Ҳақиқитдан шундай.

Энг қадимий тошлар?

Ҳа.

Бу илмий нуқтаи назардан исботланганми?

Бу илмий исботланган ва олиб борилган тадқиқот натижалари эълон қилинган.

Улар базалт тошларини Маккадан олдилар…

Базалт тошларини Маккадан олдилар ва тошлар шаклланган ерларни тадқиқ қилдилар.

Британия музейида Каъбадан келтирилган уч дона қора тош бўлаги бор… ва улар бу тошнинг бизнинг қуёш тизимимизга оид эмаслигини айтдилар.

ЎХҲ хабарлар бўлими