Ўзбекистонда рўзадорларга қарши босимлар кучайди

Ўзбекистонда рўзадорларга қарши босимлар кучайди
95 views
10 June 2016 - 19:37

Тошкентнинг Чиноз шаҳрида яшовчи Мархамат Мирзаева ҳуқуқ ҳимоячиларига “диндорларга нисбатан ҳукумат террорни кучайтираётгани” ҳақида ариза берди

rasm886

10 июн куни, Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи рахбари Сурат Икромов тарқатган матбуот билдиришига кўра, рўза бошланган 2016 йилнинг 6 июнидан буён Чиноз туман Ички ишлар ходимлари тинч мусулмонларга нисбатан кенг миқёсда тазйиқ ва таъқибларини бошлаб юборишган.

Ҳаво даражаси 40-42 даражага чиққан айни жазирама кунларда милиция ходимлари диндорларнинг уйларига кириб, улардан ТИИВга етиб келишларини талаб қилишган, у ерда эса ҳеч бир айбловларсиз 8 соатлаб ушлаб ўтиришган.

Бу ҳақда Инсон ҳуқуқи ҳимоячиларига мурожаат қилган 62 ёш кекса аёл Марҳамат Мирзаевага кўра, унинг уйига 9 июн куни соат 15.30 да Лазиз исмли участка нозири билан бирга келган милиционерлар у ва келини Нигора Сўпижонова(1977)ни Чиноз ТИИВга боришгани ва Россияда мардикорлик қилаётган ўғлини келтиришни талаб қилишган.

Муттасил дўқ пўписалар натижасида Нигора Сўпижонованинг юраги ўйнаб қолган, “тез ёрдам” чақириб уни туман шифохонасига олиб боришган.

Айни пайтда, ЎМҲҲТГга Қашқадарё вилоятининг Косон 64/51 колониясида ҳам диндор маҳкумларга нисбатан режимнинг кучайтирилгани, уларга рўзага риоя қилиш имкони берилмаётгани ва диний сабаблар билан қамалганларга шафқатсиз муносабатда бўлинаётгани ҳақида маълумотлар келиб тушган.

Шунингдек, 23-24 июнда Тошкентда ўтиши кутилаётган ШҲТ самммити муносабати билан 20 июндан бошлаб мамлакатдаги барча қамоқхона ва тергов ҳибсхоналари ўн кунга беркилиши айтилади ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти билдиришида.

Манба: Eltuz.соm