Давлат корхоналаридаги нақд пул муаммоси ортидан норозилик кайфияти ортмоқда

Давлат корхоналаридаги нақд пул муаммоси ортидан норозилик кайфияти ортмоқда
89 views
14 June 2016 - 5:50

naqd sumШу кунларда Ўзбекистонда давлат тасарруфидаги корхоналарда нақд пулдаги ойлик маошини олиш жараёни кечикиб кетаётганлигидан норозилик кайфияти кун сайин ортиб бораяпти.

Ҳозирда Марказий Банк томонидан шаҳар ва тумандаги барча банкларга тушаётган кундалик нақд пулни топшириш ҳақида кўрсатма берилган. Шунингдек, топшириладиган суммалар банкнинг катта-кичиклигига қараб кунлик суммаси белгилаб берилган.

Бундай тадбир ўзбек жамоатчилик фикрида турли хил қарашларни юзага келтиряпти. Баъзилар 22-23 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити учун қилинаётганлиги таъкидласа, яна бошқаларнинг наздида ҳукуматга қарши чиқмоқчи бўлган айрим гуруҳлар халқ норозилигини молиялаштиришга қаратилган амалиётларга имконият бермаслик мақсади ётади.

Тадбиркорлар орасида эса, ўзбек қора бозордаги АҚШ долларини сўмга нисбатан қиймати ўсиб кетмаслиги учун қилинган ҳаракат сифатида баҳоланмоқда.

Барча ҳолатларда аҳолининг давлатга нисбатан ишончсизлиги ва норозилиги тобора чуқирлашиб кетаётганлигини инкор этиб бўлмайди.

ЎХҲ хабарлар бўлими