Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Судралади, эрлар – тирик лош

Судралади, эрлар – тирик лош
15 Haziran 2016 - 6:00 'да юкланди ва 2113 марта ўқилди.

u17571f327656mБек Мурод 

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Чўкиш

Ёш умрлар хорликдан хазон,
Ёноқларда ситамлардан ёш.
Узангида қолган ботирдай,
Судралади, эрлар – тирик лош.

Фақирликдан занглаган тишлар,
Ханжар каби қинидан чиққан.
Улар, яна қулликни кўзлар,
Идроклари, бир сўзни уққан.

Дерлар; “Мустақиллик” ўлкага
Камбағаллик келтирибдимиш.
Мамлакатда очлик, таҳлика
Энди ҳеч ҳам туганмас, эмиш…

Қани, коммунистнинг қамчиси?
Увол, қонсиз тикланган Байроқ.
Бундай азобларнинг томчиси,
Асрлардан эди буюкроқ.

Қўлидан иш келмай, оламон,
Мустабидга берди, жиловин.
Келажакни топтади, ёмон,
Ололмади, қўлига довин.

Энди эса зурёдлар бахти,
Озодликка бермоқчи, барҳам.
Текин келган Мустақилликни,
Шўро билан кўрмоқчи баҳам.

Ўз-ўзига душман яна бир
Халқ бормикан, ёруғ жаҳонда?
Мустақиллик, бўйнида занжир,
Эрк тополмай, ҳайрон маконда.

Арз қилмоққа бўлса маҳкама,
У дод солса, бу халқ дастидан.
Халқ етказган жабрни, дема,
Тирик қолса, суъиқасдидан.

У, шаънига тополмай, шавкат,
Итдан баттар бўлди беқадр.
У қидирган уйғоқ бир сарват –
Бу жойларда йўқ мард, баҳодир.

Қўлидан иш келмай, оламон,
Мустабидга берди, жиловин.
Энди кўп вақт ўзгармас, замон,
Тиколмасмиз, ҳурлик яловин.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube