УЕФА Россия терма жамоасини шартли равишда мусобақадан четлатишга қарор қилди

УЕФА Россия терма жамоасини шартли равишда мусобақадан четлатишга қарор қилди
26 views
14 June 2016 - 14:31

1445967251

УЕФА Россия терма жамоаси ишқибозлари иштирокидаги тартибсизликлар борасида қарор қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия футбол уюшмаси оммавий тартибсизликлар, пиротехника ашёларини ишлатиш ва ирқчиликда айбланган эди.

Россия футбол уюшмасига нисбатан очилган иш натижасида, унга 150 минг евро жарима белгиланган.

Шунингдек Россия терма жамоаси Оврў 2016 сўнгига қадар шартли равишда мусобақадан четлатилган. Агарда терма жамоа иштирокидаги матчлардан бири вақтида ишқибозлар яна тартиб бузарликка йўл қўйишса мусобақадан четлатиш ўз кучига киради.

ЎХҲ хабарлар бўлими