Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тарихда янги бир замона келди

Тарихда янги бир замона келди
21 Haziran 2016 - 6:00 'да юкланди ва 2149 марта ўқилди.

f0_13_09_13__16_47_29_785691_7448Бек Мурод 

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Тил яраси

Кунлар ўтар сархуш ва ғамнок,
Ўтмаган кун хор бўлган кунинг.
Яра битар, тикилади чок,
Гар тил қопса, ўнгмас шууринг.

Барчасини унутса бўлар,
Заҳмларни битирар туз ҳам.
Сўз тирнаса, бир умр қолар,
Топилмайди, бу дардга малҳам.

Тилда заҳри бор ҳар одамдан,
Илон яхши, бўлса қотилинг.
Бир панд берган тилнинг заҳмидан,
Йиллар бўйи, қийналар дилинг.

Ўйлаб сўзланг, сўзласангиз гар,
Ўйсизлик – дор, бермайди, омон.
Зарур сўзни топмасанг, магар,
Сукутга уй, сеники, имкон.

* * *

   Қўрқоқ ботир эртаги

Бераҳм дунёнинг совуқ тунида,
Шайтон васвасаси, дўзах кунида,
Оталар ўғилдан, қизлар онадан,
Хоҳлаб, хоҳламасдан кечган онида,
Ўлкага Озодлик карвони келди,
Мустақиллик – элнинг дармони келди.

Кимлар билди, буни, кимлар билмади,
Кимлар, қувнаб дилдан, кимлар кулмади.
Сулув келинчакка куёв тополмай,
Юртни кезди, руҳлар, бир дам тинмади.
Ҳар гўшада, қалблар, армона келди,
Лойиқ ёр тополмай, фармона келди.

Дедилар: Водариғ, ҳасад ўчмайди,
Турналар сузилиб, саф-саф учмайди.
Ўзлигин, танимай қолган бу элни,
Озодлик Ҳурлари, энди қучмайди.
Қабрида боболар, ларзона келди,
Чириган суяклар, қон-қона келди.

Элнинг ўзи топди, чўтир бир куёв,
Илғор ғояларга тиш қайраган, ёв.
Элни эзар, энди бу қўрқоқ, ботир,
Ўғлонларнинг бошин, кесар, беаёв.
Хабардан дарёлар, жунбушга келди,
Ҳайратдан тоғ-тошлар, ҳуш, тушга келди.

Ҳушига келмади, аммо бу миллат,
Юракка етганди, томирдан иллат.
Чимилдиққа солди, келинни чўтир,
Қўрқувдан тўкилди, бечора карахт.
Озодлик, Жаннатдан Қасрга келди,
Эркин ўғирлатди, Асрга келди.

Бераҳм дунёнинг совуқ тунида,
Шайтон васвасаси, авров кунида,
Гаровга олинди, Озодлик қуши,
Номи, “Мустақиллик”, заҳқум емиши.
Тарихда янги бир замона келди,
Эзгу ишлар, бундан, ёмона келди.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube