Абдуллоҳ Бухорийнинг қотилларига умрбод қамоқ жазоси берилди

Абдуллоҳ Бухорийнинг қотилларига умрбод қамоқ жазоси берилди
96 views
22 June 2016 - 17:32

abdullah buhari“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Истанбулда 2014 йилда отиб кетилган андижонлик 39 яшар имом Мирзағолиб Ҳамидовнинг (Абдуллоҳ Бухорий) қотили сифатида айбланган туркиялик Элдор Аслон ва ўзбекистонлик Собир Шукуровларга умрбод қамоқ жазоси берилган. Ҳимоя томонининг “қотиллик буюртмачилари Тигран Капланов ва Василий Иванченколар” устидан жиноят иши очиш даъвоси қондирилмаган.

Истанбулнинг Бақиркўй тумани жиноят ишлари суди қарийб 6 ой давом этган маҳкамани 21 июнь куни якунлади.

2014 йилнинг 10 декабрида Истанбулнинг Зайтунбурни мавзесида 39 яшар имом Мирзағолиб Ҳамидовни отиб ўлдиришда айбланган икки судланувчи – асли чеченистонлик Туркия фуқароси Элдор Аслон ва Ўзбекистон фуқароси Собир Шукуровларга “оғирлаштирилган умрбод қамоқ” жазоси берилди. Элдор Аслон қотилликни ижро этувчи, Собир Шукуров эса ташкил қилувчи сифатида айбдор, деб топилди.

Туркия қонунчилигига биноан оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазоси 30 йиллик муддатга тенг. 10 йилдан ошиқ қамоқ жазоси берилган ҳукмлар автоматик тарзда 7 кундан сўнг Олий суд томонидан кўриб чиқилади. Томонларга эса бу муддат ичида ҳукм устидан шикоят қилиш имкони берилади.

ЎХҲ хабарлар бўлими