Ақллилар мамлакати

Ақллилар мамлакати
93 views
26 June 2016 - 17:37

Shuxrat BobojonПрагадаги масжидда ифтор қилдим. Масжид қавми асосан ўзбеклар.

Журналист эканимни билган давра Ўзбекистонда нима гап деб савол берди.

-Минор масжидида тумонат одам йиғилиб ифтор берилди. Дастурхон муҳташам¸ дея гап бошлаганим он бошқалар гапимни илиб кетишди.

-Ўзбекистон зўрда¸ исломобод деган шу бўлса керак….

Мен гапимни давом эттириб Минор масжидидаги ифтордан бир кун ўтиб масжидларда ифтор бериш тақиқланибди¸ деганим он даврадошлар яна тилга кирди.

-Тўғри қилишибди тақиқлаб. Масжидда ифтор бериш бизда одат эмас. Уйларда¸ тўйхоналар ва кафеларда ифтор қилаверамиз.

– Ресторан¸ кафе ва тўйхоналарда ҳам ифтор тақиқланган дедим.

– Э ака ресторан ибодат жойи эмаску. У бир ароқ ичиладиган мусиқа қўйиладиган макрух маскан. Шу ҳукуматиимизни билгани билган. Қолаверса ресторанда тўқлар¸ тўқларга кўз-кўз қилиш учун ифтор беради. Тўғри қилибди тақиқлаб¸ пайғамбаримиз замонида ресторанда ифтор берилмаган.

Гапни дунëвий мавзуларга бурдим.

-Арманистонда электр 16 фоизга қимматлагани учун халқ кўчага чиқиб 4 кундан бери намойиш қиляпти¸ дедим.

– Маладец арманлар. Электрни қимматлаган ҳукуматга ана шунақа муносабат қилиниши керак¸ дейишди даврадошлар.

-Ўзбекистонда ҳам электр ошди¸ бунинг устига кунора ўчади дедим маюс бир тарзда.

-Ҳа деб Ўзбекистонни ëмонлайвермангда энди амрикон радиосида ишлайман деб. Мана ота-боболаримиз даврида чироқ бўлмаган. Қоронғи тушиши билан уйқуга кетишган. Момоларимиз ҳурсанд ва серфарзанд бўлган¸ қолаверса электр кўзга зарар..

Даврадошим яна гапирмоқчи эди аммо имом таровеҳ ўқишга чақириб қолди.

Қандай ақлли ватандошларим бор деган фикр кўнглимдан кечди.

Шухрат Бобожон

“Озодлик” радиоси ҳодими