Ўзбекистонда Каримовнинг бўйи яна Хитой раҳбариники билан тенг қилиб кўрсатилди

Ўзбекистонда Каримовнинг бўйи яна Хитой раҳбариники билан тенг қилиб кўрсатилди
17 views
28 June 2016 - 10:57

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкентда ўтганҳафта бўлиб ўтган Шанхай Ҳамдўстлик ташкилоти саммитининг якунлари бўйича Facebook тармоғида хабар ва сурат эълон қилди. Давлат раҳбарларининг умумий суратида ташқи ишлар вазирлиги фотошоп ёрдамида бўйи 170 см бўлган Каримовни, бўйлари нисбатан анча узун бўлган Хитой раҳбари Си Цзиньпин (180 см) ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон (183 см) билан тенглаштириб қўйган. Айнан шу сурат ЎзА миллий ахборот агентлиги томонидан ҳам эълон қилинган.

Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан олинган сурат

Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан олинган сурат

Ўз ўрнида бўйлари 170 см атрофида бўлган президентлар Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоевлар Каримовдан калта бўлиб қолган.

Бу ўзбек фотографлари томонидан умумий суратларда президент бўйини ўзгантиришга бўлган биринчи уруниш эмас.

2015 йилда Уфа шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида олинган суратларда ҳам Каримовнинг бўйи, бошқа раҳбарлар орасида сезиларли ажралиб турган Си Цзиньпин билан  деярли тенглаштириб қўйилган. Ўшанда Хитой раҳбарининг буйи шунчалик ўзгартириб қўйилганки, натижада 180 см Си Цзиньпин бошқа давлат бошлиқлари орасида деярли энг калта бўйлисидек бўлиб қолган.

2015 йилда Уфада бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан олинган суратнинг Ўзбекистонда эълон қилинган варианти

2015 йилда Уфада бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан олинган суратнинг Ўзбекистонда эълон қилинган варианти

Ҳукумат агентлиги ЎзА томонидан эълон қилинадиган Каримовнинг деярли барча суратлари диққат билан ретуш қилинади. Сочлар оқи тўқ ранглар билан бўялади ва юзга ёшроқ кўриниш берилиб, ажинлар олиб ташланади. Қолаверса “ижодкорлар” президентни “ёшартиришга” жуда ҳам киришиб кетишганидан, суратда қилинган ўзгаришлар яққол кўзга ташланиб қолади.

Каримовнинг ҳақиқий бўй узунлиги – 170 см, Путин эса – 172 см.

Каримовнинг ҳақиқий бўй узунлиги – 170 см, Путин эса – 172 см.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 10-15 йилга “ёшроқ” қилиб еўрсатишга урунилаётган, 78 ёшли Ўзбекистон президенти суратларини график таҳрирлаш фақатгина охирги йиллар амалга оширилмаяпти. 2009 йилда ҳам, ўша вақтда 70 ёшдан энди ўтган Каримов суратлари диққат билан ретуш қилинган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими