“Худо бор ва биз унинг иродаси зуҳурини кўришимиз мумкин”

“Худо бор ва биз унинг иродаси зуҳурини кўришимиз мумкин”
101 views
29 June 2016 - 1:00

maxresdefault (4)Физик ва биолог олимлар Худонинг борлигини исботлашди. Сўз олимларнинг, аниқ бир ирода ва режасиз молекуляр ва ДНК тузилиши ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолиши мумкин эмаслиги ҳақидаги исботи ҳақида кетаяпти. Дунёнинг ҳар хил мамлакатларидан бўлган олимлар шундай хулосага келишган.

Қизиғи шундаки, олдиндан режа мавжуд бўлганлигига, аввал ҳар қандай бунақа таъкидларни рад қилиб келувчи атеист-олимлар гувоҳлик беришди. Молекулалар ва ДНК борасидаги замонавий қарашлар кўп нарсаларга ойдинлик киритди. Молекулалар ўз-ўзидан пайдо бўлган бўлиши мумкин эмас, чунки у ўзида тўғри маънодаги энциклопедик ахборотларни сақлайди, унинг ҳажми эса ҳайратланарли.

Мартин Жонс Рис

Мартин Жонс Рис

Британиялик физик олим Мартин Жонс Рис, 2016 йилги Темплтон мукофотининг совриндори, 1500 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, Худо борлигини исботлагани учун 1.4 миллион доллар мукофот олган. Россиялик олим РАЕН академиги Анатолий Акимовнинг таъкидлашича, Худонинг борлиги илмий усуллар билан исботланган:

“Худо бор ва биз унинг иродаси зуҳурини кўришимиз мумкин. Бу кўплаб олимларнинг фикри. Улар яратгувчига шунчаки ишонишмайди, балки илмга таянишади”.

Ўтмишда кўплаб олимлар фақатгина Худога ишонибгина қолмай, ўзлари илоҳиётчи ва даъват қилгувчилар бўлишган. Физика асосчиси Исаак Ньютон ҳам илоҳиётчи бўлган ва механика қонунларини у Худонинг қонунларига кўра келтириб чиқарганини айтган.

Олимлар микроскопларни ихтиро қилгач ҳужайраларнинг ички дунёсини, хромосомаларнинг иккига ажралиш ва бўлиниш жараёнини, ҳамда янада мураккаб бўлган ҳужайралар ичидаги жараёнларни ўргана бошлашди. Ва бу ўз ўрнида уларни, бундай мураккаб ўзаро ҳаракатларнинг қандай қилиб Яратгувчининг истагисиз вужудга келиши мумкин деган савол устида фикр юритишга мажбур қилди.

Математиклар эса тасоддифий рақамлар усули ёрдамида, Худонинг иродасисиз ноорганик бирикмаларнинг инсонга айланиш эволюцияси учун кетадиган вақт, коинот ёшидан ҳам бир неча маротаба катта вақтни олиши керак бўлганини ҳисоблаб чиқишди. Шунга кўра, бу ҳеч қачон содир бўлмаган бўлар эди.

ЎХҲ хабарлар бўлми