Атамбаев тан соқчисининг ШҲТдаги қилиқлари

Атамбаев тан соқчисининг ШҲТдаги қилиқлари
27 views
30 June 2016 - 10:27

AtambaevДавлат раҳбари ҳавфсизлигига маъсул қўрқичиларнинг турли хил ножўя ҳаракатлари қирғиз жамоатчилигида турли хил музокараларга сабаб бўлади.

24 июнда Тошкентда бўлиб ўтган Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитининг 15 йиллик юбилейида нутқ сўзлаган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, ортида ўтирган ўз қўриқчисининг қилиқларини билмаган чоғи.

Тасвирда атрофга назар солганча, аввалига ўнг қўли бармоқларини тишлай бошлаган, афтидан бармоқ учларидан қандайдир озиқа олган қўриқчини оғизларини қирмирлаёганча бир нималарни чайнай бошлаганини кўриш мумкин. Кейин эса қўли билан оғзидан қолдиқларни олади. Бироз муддат ўтганидан сўнг, чап қўли бармоқ учларини тишлай ва алланималарнидир чайнай бошлайди.

Афтидан ўз раҳбари нутқидан зериккан қўриқчи, қўли билан оғзини тўсганча эснай бошлайди ва ўзини бироз дам олгандек хис қилади. Чўнтагидан гапириш мослмасини олиб, алланималарнидир шивирлагаётгани ва кўз ойнагини тўғрилаганча, ёнидаги одамга эгилиб бир нималарни тушунтираётгани акс этади тасвирда.

Президент Алмазбек Атамбаев ҳавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган бу қўриқчининг олий даражада ўтган саммитдаги қилиқлари қирғиз матбуоти ва жамиятида қизғин бахсу-музокаларга сабаб бўлмоқда.

“Қизиқ, дунё ҳамжамияти Атамбаевни гапигагина эмас, унинг ортида ўтирган тан соқчисининг аҳлоқсиз қилиқларига ҳам гувоҳ бўлишди. Ёш болакай каби қўлини қайта-қайта оғзига солиб, ўйнаб, зерикканидан зўрға чидаб ўтирган кимса ким?” – дея савол остига олади kyrgyztoday.org сайти ўз мақоласида.

“Кўплаган давлат раҳбарлари олдида одобсиз аҳлоқи билан ўзинигина эмас, “шефини” ҳам обрўсизлантирди. Президент ҳам атрофида юрган одамларга бир назар солиб қўйса яхши бўларди. Айниқса, бундай ҳалқаро миқёсдаги учрашувларда…” – дея тавсия қилади нашр.

Ҳавфсизлик хизмати қошидаги давлат раҳбари тан соқчилигига кимларни, қандай талаб ва қоидалар асосида ишга олиниши ва уларга жойларда ўзларини қандай тута билишлиги уқтирилиши ва бунга ўзгача эътибор қаратилиши маълум.

Маълумки, жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон раҳбарлари иштирок этган.

Саммитда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, терроризм, диний экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш, ШҲТ фаолиятини кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

ШҲТнинг навбатдаги саммитига келаси Қозоғистон раислик қилади.

ЎХҲ ахборот бўлими