Чамангул Негманованинг ўғлини дарагини тоштурмадан топишди!

Чамангул Негманованинг ўғлини дарагини тоштурмадан топишди!
128 views
02 July 2016 - 4:18
Chamangul_Negmanova

Чамангул Негманова

Собиқ давлат маслаҳатчисининг иқтисодий жиноятларини фош этишга 8 йилдирки уриниб келаётган Чамангул Негманова шу йилнинг 25 июнь куни ёлғиз ўғлини ўғирлаб кетишганларини иддао қилган эди.

-Бугун, 1 июль куни эрталаб тасодифан, етти ёт бегона кишидан ўғлимнинг Тоштурмада ётганлиги ҳақида эшитиб юрагим тўхтаб қолаёзди, – дейди Ч. Негманова.

Чамангул Негмановага кўра, Онанинг давлатни мартабали шахслари билан олишуви ортидан ўғли Ғ. Негманов қонун идоралари томонидан таъқибга олинганлиги айтилади.

-Бундан бир ярим йиллар илгари Ички ишлар бошқармасининг терроризимга қраши кураш бўлими ходими менга “Ўғлингнинг жиноятчига чиқиб қолишини истамасанг, эҳтиётингни қил” деган мазмунда телефон орқали қилган пўписали огоҳлантириши ҳамон эсимда, – дейди Ч. Негманова, – Оқибатда, ўша ходим айтганидек бўлди. Аввалига қўшним ўртасида низо уюштиришди. Бунинг оқибатида йўлакда қўшним билан тортишув юзага келди. Басавлат эркак кишидан калтакланган, касалхонага тушган ўғлим. Айни дамда қўшнимни “ўйин”ларидан чиқариб юборишди. У одам ҳеч кимнинг эсига ҳам келмайди. Бироқ менинг ўғлимни жиноятчига айлантириб қўйишди. Қўшниси билан тортишиб қолган  фуқарони Тоштурмага ташлашганларини қаерда кўргансиз? Менинг ўғлим кўчабезори эмас. У ўз онасини ҳақоратлаётган эркак кишидан ҳимоя қилганди холос. Ўғлим институтга ўз кучи билан бюджетга кирганди. Стипендия оларди. Орзулари бир олам эди. Ўсиб келаётган шундай иқтидорли йигитни менинг фаолиятим учун, онасининг фаолияти учун синдиришди, тақдирини чилпарчин қилишди. Бундай ҳақсизликка қандай она чидай оларди! Нима, Ўзбекистонга иқтидорли, салоҳиятли ёшлар керак эмасми? Қачонгача оддий фуқаролар пулдор корчолонларнинг истаклари қурбони бўлиб қолаверади?!- куюнади она.

Ўзбекистон қонунларида фарзанд ота-она учун жавоб бермаслиги уқтирилади. Бироқ адолат истаб бош кўтарган оналарни болаларини бадном қилиш орқали жазолаш бу тузумда биринчиси ҳам эмас, охиргиси ҳам бўлмаса керак…

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА