“Аҳмадбой” мамлакат юзи- тeлeюлдуз

“Аҳмадбой” мамлакат юзи- тeлeюлдуз
16 views
02 July 2016 - 12:01

2BE51418-576B-459A-8C53-7B5D842AAC61_cx0_cy13_cw0_mw1024_s_n_r1“Аҳмадбой” мамлакатнинг юзи- қозонда бори чиқади. Ҳар биримизда Бахиллик куртак очиб барг ёзиб мева тугуб кетганининг аломати- “Аҳмадбой”.

Ҳеч ким Аллоҳга қарз бермайди-баландпарвоз айтмасдан оддий айтилса: ҳеч ким физик ё химик ё биолог ё тарихчининг лойиҳаси амалга ошиши учун қарз бермайди, йўқ, ҳамма пулини икки ҳисса кўпайсин дейди.

Ҳеч ким, масалан, Берунийнинг ҳали чоп этилмаган китобларини нашр қилдириш учун пул бермайди, йўқ. (Яна твю радиою газетада чиқиб олиб буюк аждодларимиз бор деб “мақтанамиз”. Инфо учун: Берунийнинг камида 40 дан ортиқ китоби дунё кутубхоналарида чанг босиб ётибди ва бундан кўпроқдир ҳам. Фақат ўткан асрнинг 60 йилларида 2 тагина китоби ўзбек тилида нашрдан чиққан.)

У пулини чет элга ўтказиб, қайси гўргадир яширади. Агар кимдир лойиҳалар учун пул бераман деса, у “шубҳа” остига олинади, агар яна “ёқмай қолса, шу бойваччанинг “уйи” куяди. Фикр тараққиёти учун пул беришни ҳеч ким тарғиб қилмайди. Бунинг учун имкониятлар ҳам очилгани йўқ ва ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмаса керак. Ва шуниси ажабланарлики, тараққиёт ҳеч кимга керак эмас. Чунки АВРАЛ бор жойда ҳеч қачон тараққиёт бўлмайди.

Ўткан йилнинг шу ойида Американинг Санкт-Петербург шаҳрига боргандик, шаҳарчадаги жамоатчилик радиосига кирдик. Радио биноси 1979 йилда қурилган экан, унга кетган миллион пулни халқ берибди. Ноёб усулда қурилган радиони айланиб –томоша қилиб юрганимизда учта кампирга дуч келдик. Улар ушбу жамоатчилик радиосига 100 минг атрофида ёрдам пули беришмоқчи экан. Биз ҳайрон қолдик, лекин бу нарса америкаликлар учун табиий нарса экан.

16 асрдан кейин Туркистонни инқирозга кетиб уни империя босиб олиб бойликларни ташиб кетгани, ерликларнинг ўз-ўзига бахиллик қилгани эди. Йўқ, империя зулм қилмади, ўзимиз айбдор эдик. Империя бойликни ҳам ташиб кетди ҳам ерлик аҳолидан бож ундириб, солиқ солиб рус-тузем мактабларини қурди, темир йўл ўтказди. Ва яна миннат ҳам қилди.

Биламизки, ўткан асрларда жадидлар миллатдаги тўю ҳашамлардан дод дейишган, бежизга эмас эди. Тўй-ҳашамларнинг кўплиги сахийлик меваси эмас, аксинча исроф ва бахиллик натижаси, бу эса инсондаги энг қабиҳ ҳайвоний сифат. Инсон қадри ўртадан кўтарилган, биз бир-биримизга бўрилардек қараймиз, сал имкон бўлса бир-биримизни ғажиймиз-буни шу кунларда “Аҳмадбой” мисолида кўряпмиз.

Аллоҳнинг мўжизаси шу бўлса керак: қадр кечаларидан бирида ойнаи жаҳон орқали “Аҳмадбой” сифатли юзимизни ўзимизга кўрсатяпти. Биз яна уялмасдан рўза тутамиз, яна уялмасдан қадр кечасини тунларни титиб бўлса-да ахтарамиз. Ахир ўзимиз ўзимизнинг қадримизни ерга ураётган бўлсак, само эшиклари очилиб Аллоҳнинг давлати қалбларга қандай энсин?! Ахир бахиллик урчиб кетган элатга кўкдан қадр-давлат энадими?

Ахир шундоқ ҳам юртда одам қадри бир тийинчалик қадр-қийматга эга бўлмаса. Одамдан кўра Пулнинг “қадри” бор. “Жануб вилоятларида чироқ йўқ, чироқ йўқ жойларда иқтисод ривожланадими, ёки туман ҳокимининг қўли боғланганми ёки уни жин чалганми, битта лойиҳа қилиб ва унга пул топиб туманини бир-икки ойда “ленин” чироғини ёндириб ўт олдирса бўлади.”- дейди битта политехника институти талабаси. Яна битта талаба:” Қанийди, менга, масалан, ижод фонди ҳомийлик қилсаю, инглиз тилидан фалон китобларни таржима қилсам”-деб хаёл қилади. Битта тарихчи:” Қанийди, оиламдаги моддий муаммоим бўлмаса-да, 17-19 арслардаги ижтимоиий- сиёсий аҳволни битта китобда ёритсам”-деб хаёлпарастлик қилади. Битта астроном, қанийди кимдир менга ҳомийлик қилсаю мен коинотдаги вазиятларни ўргансам, деб ҳамшишасига гапвозлик қилади. Ва яна, яна бундай мисоллар тугамайди…

 Facebook.com ижтимоий тармоғининг “Адабиёт манзаралари” гуруҳидан олинди.