Таниқли олим ўлимидан аввал ўзга сайёраликлар суратларини эълон қилган

Таниқли олим ўлимидан аввал ўзга сайёраликлар суратларини эълон қилган
51 views
06 July 2016 - 1:12

Америкалик таниқли олим Бойд Бушман, АҚШда ўта маҳфий лойиҳалар амалша ошириладиган Невада штатидаги “51-ҳудуд” дея номланувчи ҳарбий базада ерга ташриф буюрган ўзга сайёраликлар борлигини эълон қилди!

uzayli-728x728

АҚШлик таниқли олим Бойд Бушман бу марказда муҳандис бўлиб ишлаган вақтида яширин равишда олган ўзга сайёраликларнинг суратларини эълон қилди. Бушман АҚШ расмийлари томонидан катъиян инкор қилинган “51-ҳудуд” марказини кўрганини ва у ерда ўзга сайёраликлар устида тадқиқотлар олиб борувчи бир гуруҳ олимлар борлигини айтди. Бойд Бушман далил сифатида у ерда олинган суратларни кўрсатган.

“Душман бўлган ўзга сайёраликлар бор!”

-oyd-ushman-8-728x728Узун бармоқлар ва пардали оёқлар соҳиби бўлган ушбу ўзга сайёраликларнинг “Quintumnia” номли бир сайёрада туғилганликларини илгари сурган Бушман, Невададаги тадқиқот олиб борган олимларнинг уларни икки гуруҳга ажратиб, бирлари ерликларга яқинроқ бўлсалар бошқалари эса душман каби муносабатда бўлишганини таъқидлашган.

АҚШ бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади!

-oyd-ushman-uzayli-670-728x72840 йилдан ортиқ экспертиза ва патентлар устида иш олиб борган Бойд Бушман Hughes Aircraft, General Dynamics, Lockheed Martin ва Texas Instruments каби ширкатларда олиб борилган муҳим тадқиқотларда иштирок этган. Бушманнинг бу эътирофларига АҚШ тарафидан ҳануз бир изоҳ берилмади.

“АҚШ ҳукуматига хизмат қилган ўзга сайёраликлар бор”

fft31-mf6170636-728x728Бушман АҚШ расмийлари томонидан қатъиян инкор килинадиган “51-ҳудуд” марказини кўрганини ва у ерда ўзга жонзодлар устида тадқиқотлар олиб борувчи бир гуруҳ олимлар борлигига шоҳид бўлганини айтади.

“51-ҳудуд”даги ўзга сайёраликларнинг баъзилари 250 ёшда эканлигини айтган Бушман, улардан 18 тасининг АҚШ ҳукумати учун хизмат қилганини таъқидлаган.

“51-ҳудуд” нима?

area-728x728Яна бошқа кўплаб номлар билан аталувчи “51-ҳудуд” Америка Қўшма Штатларининг Мудофаа вазирлиги ва Ҳаво кучларига тегишли бўлиб, учоқ ва душман куролларини тафтиш, анализ ва тадқиқ қилиш маркази сифатида қўлланиладиган ер сифатида маълум. Шунингдек янги учоқларни синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш мақсадида қўлланилиши ҳам айтилади. НУЖ назарияси устида иш олиб бориши билан машҳур.

“51-ҳудуд” ҳақиқатми?

are1-728x728“51-ҳудуд” АҚШнинг Лас Вегас шаҳридан 153 км шимолда, Грум кўли яқинида жойлашган бўлиб, Невада синов ва Неллис Ҳаво кучларига қарашли ҳудуди билан ўраб олинган. Энг яқин яҳоли пункти шимолий чегарасида жойлашган Рейчел шаҳарчасидир. “51-ҳудуд” 76 кв км майдонда жойлашган бўлиб, унинг катталиги Коннектикут штатидан бироз кичик бўлиб, Ливандан эса каттароқдир.

“51-ҳудуд” нима сабабдан сир тутилади?

ufo-728x728Лас Вегасдан 130 мил узоқликда, ташландиқ 375-Невада автомобил йўлида Mile Marker LN 29.5 манзилида, маҳаллий фермер томонилан фойдаланиладиган фақатгина битта почта қутиси бор. Black Mail Box (Қора почта қутиси, ҳозирла оқ ранг) ушбу кенг магистралдаги ягона чегара нуқтаси бўлгани учун, ўзга сайёраликларга ишонган инсонларнинг келадиган еридир. Чегаранинг бошқа тарафида бўлган “51-ҳудуд” майдонига кириш катъиян ман қилинади. “Ҳудудга кириш мумкин эмас” ва “хавфсизлик кучлари кирган одамларни ўлдириш ҳуқуқига эга” деб ёзилган катта баннерлар бор ва ҳар тарафдан хавфсизлик камералари ўрнатилган. Бу жуда маҳфий бўлган базанинг 30 мил атрофига на ердан ва на ҳаводан ҳеч қим яқинлаша олмайди.

Жуда кучли хавфсизлик чоралари кўрилган

welcome-to-area-51-728x728“51-ҳудуд”нинг махсус хавфсизлигини Cammo Dudes деб номланувчи соқчилар таъминлайди. Чегарага яқинлашган одамларни ва транспорт воситаларини аниқ бир вақтдан сўнг огоҳлантириш ҳуқуқига эгалар. Огоҳлантиришдан сўнг чегарадан узоқлашмаган шахслар катта миқдорда жаримага тортилишади. Cammo Dudes ларнинг рутбаси йўқдир. “51-ҳудуд”нинг юқори ҳарбий рутбали соқчиларида эса чегарани бузган шахсларни ўлдириш ҳуқуқи бор. Одамлар орасида бу ҳудудда НУЖ ва ўзга сайёраликларнинг қўлга олинганлиги айтилади.

ЎХҲ хабарлар бўлими