Истанбулдаги портлашларни уюштирганлар орасида Доғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари бор

Истанбулдаги портлашларни уюштирганлар орасида Доғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари бор
40 views
06 July 2016 - 4:25

056Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон сешанба куни Истанбулда журналистлар олдида сўзга чиқиб, 2016 йил 28 июн кунги Отатурк аэропортидаги террор ҳужумларини уюштиришда, таҳминларга кўра Россия ва яна икки МДҲ давлати фуқаролари қатнашганини эълон қилди.

“Террор ҳужумлари билан боғлиқ ҳибсга олинганлар сони 30 тага етди. Ушбу шахслар ёрдамида биз муҳум ва аниқ хулосаларга кела оламиз… Кўриб турганингиздек, биз Доғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари билан тергов олиб бораяпмиз. Афсуски, ушбу воқеалар бизга қўшни ва яқин мамлакатлар фуқаролари билан боғлиқ”,- дея таъқидлаган Эрдўғон.

Эслатиб ўтамиз, аввал “Yeni Şafak” Туркиянинг ҳукумат газектаси Истанбул аэропортидаги террор ҳужумларини Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари уюштиришган дея хабар берган эди, ва бу воқеаларга Тожикистон фуқаросининг алоқаси бўлиши мумкинлиши ҳақида умуман маълумот йўқ эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими