Ҳайқирмоқ яхши эмас

Ҳайқирмоқ яхши эмас
24 views
08 July 2016 - 6:00

scream-yellow flowersКомил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(5)

Сариқгул

5

Отқулоқни қулоғини ичида,
Унутиб қолдирган ўзи эмасми?
Эчки еб қўярди уни очида,
Отқулоқнинг ўзи буни билмасми?

У яхши билади, билмаганида,
Ғунчалар очарди, кўзни яшнатиб.
Кутмаганда бир тонг, байрам кунида,
Узиб кетар эди бир қўл қақшатиб.

6

Кўзингизга ёқмаса агар қиёфам,
Сизга хунук кўринсам, менда гуноҳ йўқ.
Беҳавсала нигоҳлар, термулса мубҳам,
Юракларнинг зирҳини тешиб ўтмас ўқ.

Ихтиёрим измимда бўлганда эди,
Муаммо бўлмасди, ёқиш-ёқмаслик.
Тил болдан-да ширинроқ бир суҳан тўти,
Овчиларга эркини бермасди, каклик.

Тилнинг ҳукми дидлардан турса юқори,
Танлаб-танлаб, олардим, нафис либослар.
Мукаммал қиёфага руҳнинг оҳори –
Кўз билан қош сингари қиларди, нозлар.

Сизникидан баландда бўлмаган бурун,
Тишларни ҳам танлардим, мисли дур, садаф.
Қуйироқдан сайлардим, олганим барин,
Ошириб юборгандан чиқмасди бир наф.

Ўрнимиз алмашиниб, истак устивор,
Жаранглироқ, чиқарди, бўғзимдан товуш.
Менга ярашмас эди, сиздаги виқор,
Ичингизга кирганда, кибр – номсиз ғаш.

Ҳайқирмоқ яхши эмас, ҳуда-беҳуда,
Майли отқулоқми, у майли сариқ гул.
Кимлардир, бармоғини бигиз қилганда,
Йўлида тўхтамайди, ошиқ бўлса ул.

* * *

(давоми бор)