Бойлик васвасаси

Бойлик васвасаси
189 views
07 July 2016 - 21:38

chamangul new - KopyaМен ҳозир тўҳталмоқчи бўлган воқеа тўғрисида ёзиш ниятим йўқ эди. Лекин инсоннинг ҳақиқий қиёфасини кўрмоқчи бўлсангиз унинг ҳаёти давомида қилган яхши-ёмон ишларини сархисоб қилганингизда аслида унинг қандай одам эканлиги кўз олдингизда намаён бўлади, уни яқиндан билсангиз албатта.

Мен ана шундай инсон, турмуш ўртоғимнинг жияни “Акбар-Азизий” ХКнинг соҳиби Адхам Фаттаховнинг инсоний қирралари тўғрисида тўҳталмоқчиман.Одамлар орасида пул одамни ўзгартириб юборади, “фалончи илгари туппа-тузик одам эди, бугун пулдор бўлиб ҳеч кимни назарига илмай қўйибди.”деган гапларни кўп эшитамизу, маъносига ҳар доим ҳам эътибор беравермаймиз. Пул одамни қандай ўзгартириб ҳайвоний қиёфага киргизишини А.Фаттахов тимсолида кўрдим. А.Фаттахов дўсти Президент маслаҳатчиси бўлган Тохир Иминов билан тўрт йил давомида Ўзпахтасаноатнинг бир неча юз млн АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўмарганидан кейин бир думалаб бутунлай бошқа одамга айланди қолди. Пули кўпайгани сари иштаҳаси янада ғакалак отди. Энди унга ўғирланган бир неча юз млн АҚШ долларлари чақадай туйиливерди. Ўзини тўрт тамонга уриб бойлигига бойлик қўшиш илинжида ҳеч қандай тубанликлардан қайтмайдиган бўлди. Борган сари кўзи оч бўлиб, инсофини йўқотиб энди ўзига яқин юрганларни қақшата бошлади. Шундайларга қарата айтишган бўлса керак-да, “кўзи очнинг кўзини бир сиқим турпоқ тўлдиради ёки Кўзи очга дунё бир чақа” деб.

Турмуш ўртоғим Ф.Негманов “Акбар-Азизий” ХКда иш юритувчи директор, мен иқтисодчи бўлиб ишлаганмиз. Тўрт йил давомида Ўзпахтасаноат пулларининг талон-тарож қилинганлигига ва бу ишга Т.Иминовнинг жиноий акахонлик қилганига беихтиёр гувоҳ бўлиб қолган эдик Ишлари битгач улар биринчи навбатда ҳамма ишни ўз номидан бажаришга мажбур бўлган Ф.Негмановни йўқ қилишни ният қилишган экан. Шу нияти йўлида А.Фаттохов ҳар гал уйига борган Ф.Негмановни меҳмон қилиб оз-оздан овқатига зарарли моддалар қўшиб беришни одат қилади. Ҳар сафар жиянининг уйидан меҳмондорчиликдан келган эрим ўзини ёмон ҳис қилиб менга жиянидан гумони борлигини айтди. Шундан кейин орадаги борди-келди тўхтади. Орадан маълум вақт ўтиб овқатга қўшиб берилган қўшимчалар ўз кучини кўрсатди. Соғ-саломат ишлаб юрган одам тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтди. Мен тез тиббий ёрдам чақирдим. Келган доктор эримни касалхонага ётқизиш кераклигини айтиб касалхонага олиб кетди. Тоғасининг касалхонага тушганини эшитган сониядан А.Фаттохов унинг бошида парвона бўлди. Мени бир чеккага чақириб қариндош уники эканлигини , ҳамма сарф ҳаражатларни ўзи кўтаришини, менинг ҳеч нарсага аралашмаслигимни талаб қилди.Докторлар билан ҳам фақат ўзи гаплашди. Мен докторларга мурожаат қилсам улар “ҳозиргина қариндошингиз билан гаплашдик, ундан сўранг” деб жавоб беришарди. Эримнинг аҳволи эса соат сайит ёмонлашарди. Бу ҳолатдан норози бўлиб А.Фаттоховга эримни бошқа яхшироқ касалхонага ётқизайлик десам у кўнмади. Мен пайт пойлаб, унинг йўқлигидан фойдаланиб касалхонага тушганининг учинчи куни эримни 16чи шаҳар клиникасига олиб кетдим. У ердаги докторлар беморни обдон кўрикдан ўтказиб менга “эссиз нега кеча олиб келмадингиз, бундай ташхис билан беморни бемалол ҳаётга қайтарар эдик, лекин энди кеч” дейишди. Мен кеч тушиндим А.Фаттохов икки кун эримнинг бошида вақтдан ютиш мақсадида ўтирганини, у билган беморга зудлик билан ёрдам кераклигини ва аҳволи ўнглаб бўлмайдиган даражага етгунча бошида ўтирган.

Ф.Негманов танг аҳволда ётганида бошида турган жияни А.Фаттоховга кўрсатгич бармоғини бигиз қилиб силкитиб, норози нигоҳ билан тикилиб тишларини ғижирлатган эди. Унинг нигоҳида “охири ниятингга етаяпсан-а, мен ҳаммасини биламан, ҳап сани-ми!” деган маъно бор эди. Жияни унинг нигоҳига дош бераолмай мийиғида тантановор кулиб ерга қаради. А.Фаттохов шу йўсинда ўз тоғасининг бошига етди, ўғлимни ота меҳридан маҳрум қилди. У жуда даҳшатли одам.

Эримнинг вафотидан кейин, тўртинчи куни иккита эркак билан уйимга келган А.Фаттохов “уй ва уйдаги барча жихозлар уники эканлигини, Нексия машинасини эса ҳозир олиб кетмоқчи эканлигини айтди. Эрим машина “Акбар-Азизий” ХКга хизмат қилгач фирма номида тура қолсин, кам ҳарж бўлади” деб машинани пули тўлиқ берилган бўлса ҳам ўз номига ўтказмаган эди. Мен шуларни эслатсам у “мен шу ўн йиллик эски машинага зор эмасман, лекин сенга бергандан кўра устига бир баклашка бензин сепиб ёқиб юбораман” деди.Бу воқеалардан кейин ҳам “менинг қариндошим ўлиб кетди, сен ва сенинг ўғлинг менга ҳеч кимсизлар” деб кун бермай қўйди. Орадан бир йил ўтгач мен унинг кирдикорлари тўғрисида ёза бошладим. Энди А.Фаттохов мени йўқ қилиш пайига тушди. Учта синглисига мени калтаклатишга ҳаракат қилиб кўрди, уддасидан чиқолмади. Бектемир туман поликлиникаси тўла ходимлари билан ШССВ буйриғи билан, танишларини ишга солиб мени жиннихонага ётқизишга ҳаракат қила бошлади. Ҳатто машинада уйимга мени олиб кетиш учун докторлар келишди. Эшикни очмадим.

Бугунги кунда 27.06.16й кундан 07.07.16й кунгача ўн бир кун давомида ёлғиз фарзандим ўғлимни Бектемир тумани ИИБ ходимлари қаерга олиб кетгани номаълумлигича қолмоқда. Мен туман ИИБсига борсам мени кўриб эшикларини қулфлаб олишади, ҳеч ким саволларимга жавоб бермайди.Энди навбат 22 ёшли айибсиз ўғлимга келган кўринади. Ўғлимни олиб кетишганини эшитиб оёқларим ўзимга бўй сунмай қўйди. Мен икки кун юролмай қолдим. Улар мени тирик мурда қилиб қўйишди.

Булар А.Фаттоховнинг менинг оиламга етказган озорлари, зулумларининг бир парчаси эди.

Чамангул Негманова