Олмон доктори ҳароратни кўтариш йўли билан саратонни енгди

Олмон доктори ҳароратни кўтариш йўли билан саратонни енгди
29 views
09 July 2016 - 1:49

robert-gorterСаратонинг энг оғир ҳолатларини бошдан кечириши айтилган Олмониялик доктор тана ҳароратини кўтариш йўли билан касалликни енгди.

Олмониялик доктор Роберт Гортер 1976 йилда тиббиёт факултетини энди битирган кунларда саратонга учради. Унга 4 босқичдаги мояклар саратони ташҳиси қўйилди. Устозларининг айтишича уч ойлик умри қолган эди. Аммо у бунга ишонмади. Кимётерапия ва радиотерапия каби анъанавий даволаш усулларига ҳам ишонмасди. Шифокор сифатида иситманинг иммун тизимини мустаҳкамлашга бир таъсири борлигини биларди. Зеро шу сабабдан хасталанганимиз замон иситмамиз кўтарилмайдими? Шунда у қарор қилди. Иситмасини онгли равишда кўтариб ва иммун тизимини қамчилаб, маълум бўлган омела ўти экстрактини ўз қонига инекция қилиш ёрдамида даволанмоқчи эди. Умидсизлик нималигини билмаслик ва ижобий фикрлаш усуллари билан саратонни бир йилдан оз вақт ичида енгди. Сўнгра ҳаётини бу усулни барча саратонга чалинган хасталарига тадбиқ қилишга бағишлади. Таҳминан 30 йилдир, ўзи асосчиси бўлган Кёлн тиббиёт марказида иситма, яъни гипертермия муоладаси билан энг оғир саратон ҳолатларига умид бўлган доктор Гортер билан даволаш усули ҳақда батафсил суҳбатлашдик.

Сиз топган бу даволаш усули қандай мантиққа асосланган?

Тиббиётдан шуни биламизки, вужуд ҳарорати кўтарила бошлаганда иммунитет мудофаа қўшинининг барчаси  фаол ҳолга келади. Ҳатто бироз иситма ҳам танада актив равишда айланаётган иммун ҳужайралари сонини икки баробарга оширади.

Аммо биз умуман тескариси, яъни иситмани ёмон ҳолат сифатида биламиз ва касалланганимизда ҳароратни туширишга урунамиз…

Ҳақиқатда эса тескариси. Янги туғилган бир чақалоқ илк йилида ўртача етти маротаба вирусли инфекцияни бошдан кечиради ва болалик даврида ҳам иситма чиқишига сабаб бўлган бошқа касалликларга учрайди. Бу иситма босқичлари уни келажакда дуч келадиган саратон каби касалликлардан асрайдиган иммун тизимининг ривожланишини бошлаб беради.

У ҳолда саратон билан касалланганларнинг соғлом инсонларга қиёслаганда бир иситма муаммоси бўладими?

Саратонга учраганларнинг иситмаси чиқмаслигини кузатишимиз мумкин. Сўнгги бир неча йилда тез-тез совуқ қотишларини, қўл ва оёқларининг музлаганини айтадилар.

Саратонга учраган инсонларда ташҳисдан аввал бошқа кандай асоратлар кузатлади?

Саратон хасталари одатда ҳеч касал бўлмаганларини айтишади. Бу касалларнинг ич ҳароратлари соғлом инсонларникидан  ўртача 0.5 даража пастроқ бўлади. Беморлар қисқа вақт тамоқ оғриқларига учраганликларини, шамоллаганликларини, аммо бу ҳолларда иситма кузатилмаганини айтишади. Иситмалари чиқганда ҳам дарров аспирин, тийленол ёки интибиотик қўлланишади. Бу дорилар эса иситмани тушириб, иситма тизимининг доимий ҳолда бузилишига йўл очади.

Нормал ич ҳароратимиз қандай бўлиши керак ва саратон хасталарида бу ҳолат қандай?

Барча саратон хасталарида ички ҳарорат 36.4 даражадир, бу эса соғлом инсонларникидан 0.5 даража пастроқ.

38.8 ДАРАЖА ҲАРОРАТНИНГ СИРИ

Хўш, марказингизда қандай даволаш усулига амал қиласиз?

Вужуд ҳарорати 38.5 даражага чиқганидек иммун тизими актив ҳолатга кечади. Бу иссиқлиқда қондаги иммунитет кимёвий моддалари олти соатда икки баробар ошади. Саратон хасталарининг иммунитет тизимини такрор ҳаракатга келтириш учун бутун бадан гипертермиясидан қўлланамиз. Яъни бутун вужуд ҳароратини 39, ҳатто баъзи ҳолатларда 40 даражага қадар кўтарамиз. Саратонли қисмларга тўғридан-тўғри иссиқлик амалиётларини амалга оширамиз, бу ҳол эса 42 даражалик иссиқлик билан бажарилади. Бу ҳолатда саратон ҳужайралари каби атрофидаги соғлом ҳужайралар ҳам ҳеч қандай зарар кўрмайдилар. Иситишни инфрақизил лампалари билан амалга оширамиз. Бугунга қадар ўтказилган тадқиқотлар саратон ҳужайраларининг 38.8 даражада ўлишни бошлашларини ва 42 даражда қаерда бўлса ҳам барча саратон ҳужайраларининг йўқ қилинганлигини кўрсатмоқда.

Ёшлигингизда сиз баданингизни қандай иситган эдингиз?

Мен ҳафтада икки кун 42 даражалик иссиқ сувли ваннага кирардим. “Фақатгина иситмани кўтарибгина барча касалликларни даволай оламан” деган Юнон доктори Парменидес милоддан аввалги 500-йилларда… Иситма ва иссиқлик терапияси антик даврлардан буён маълум. Римликларнинг иссиқ олтингугурт ванналари, Фин ҳаммомлари, Оврупо ва Американинг SPA амалиётлари, Япон жакузилари, Ҳиндуларнинг терлаш чодирлари ва бутун дунё бўйлаб даволаш мақсадида қўлланиладиган иссиқ сув манбалари бунинг бир мисолидир. Иситмадан ташқари қонимга омела ўти экстрактини укол қилардим, бу ўсимлик иммунитет тизимини қувватлантирувчи жуда муҳим бир ўтдир. Ҳозирги вақтда ҳам Олмония, Швейцария, Австрия ва Ўрта Овруподаги саратон хасталарининг таҳминан 70 фоизи омела ўтидан фойдаланишади.

САЛБИЙ ТАЪСИРИ ЙЎҚ

Хўш, кимётерапия ва радиотерапия ҳақида нима деб ўйлайсиз?

Балки хабаримиз йўқдир, аммо ҳаммамизнинг қонимизда доимо саратон ҳужайралари айланиб юради ва иммунитет тизимимиз узуликсиз равишда уларни топиб ўлдиради. Кимётерапия ва радиотерапия эса иммун тизимини заифлаштиради ва беморни чарчатиб янада хаста қилади. Менинг услубим салбий таъсирсиз бир даволаш усулидир ва бошқа даволаш йўллари билан бир вақтда қўлланиши мумкин.

Яна беморларда вакциянация усулини ҳам қўлланаяпсиз, бу нима учун?

Ҳа, беморнинг қонида иммунитет тизимини ҳаракатга келтириш хусусияти бўлган дендритик ҳужайраларни олиб, кўпайтириб қайта томирларга юборамиз.

Иситма саратонни қандай енгади, бироз мантиғини тушунтира оласизми?

Саратон ҳужайраларининг иммун тизимидан сақланиш, яъни ўзини яшириш мақсадида тутилишдан қутулиш каби бир маҳорати ҳам бор. Бутун бадан иситма терапияси ва локал гипертермия бу яшириниш механизмини тўсади. Ҳароратдаги ҳам бир даражанинг ортиши, сут кислотаси ишлаб чиқарилишини саратон ҳужайраларининг бўғилишига етарли даражада орттиради. Саратон ҳужайралари бутун кучларини ўртага қўйиб ўзларини кутган ўлим билан курашишга ҳаракат қиладилар, шунинг учун қочиб қутулиш механизмини юклаб оладилар. Саратон ҳужайралари қочиш механизмини юклаб олганларида, яланғоч саратон ҳужайраларини бу ҳолда жуда осон кўрувчи дендритик ҳужайралар томонидан осонгина аниқланади ва иммунитет тизими жосуслари томонидан ўлдириладилар.

УЙҚУ РЕЖАСИГА ЭЪТИБОР БЕРИШ

Саратоннинг энг муҳим сабаби нима деб ўйлайсиз?

Бир қанча сабаблари бор, аммо менимча тана ритми жуда ҳам муҳим. Саратон хасталари охирги бир неча йилда доимий уйқу билан ухлай олмасликларини айтадилар. Ҳамшира ёки фабрика ишчиси каби сменли ишлайдиганлар ёки тез-тез узоқ масофаларга учиб соат фарқига дуч келганлар ёки режасиз уйқу одати соҳибларининг саратонга чалиниш эҳтимоли анча юқоридир. Мисол учун авиакомпанияларнинг аёл ҳодималарида аҳолининг қолган қисмига нисбатан икки маротаба ортиқ кўкрак саратони ҳолатлари аниқланган. Албатта бу шимол-жануб учишларида эмас, соат фарқини бошдан кечирувчи шарқ-ғарб учишларида таъсир қилади.

Доктор Роберт Гортер алоқа маълумотлари
Веб-сайти: http://robert-gorter.info/
Почта манзили: info@gorter-model.org

ЎХҲ хабарлар бўлими