Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шўролар лофчиси

Шўролар лофчиси
10 Temmuz 2016 - 6:00 'да юкланди ва 2261 марта ўқилди.

jadidlarБек Мурод 

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Ҳур туғилдим…

Ҳур туғилдим, ҳур юргайман,
Темурийлар шавкат-шаън.
Берунийлар қони менда,
Ўлмагайман, ҳеч қачон.

Туркистоннинг сийнасида,
Сурма кўзли булоқман.
Ўғузхоннинг зурёдидан,
Бир мужгон бир қароқман.

Чексиз само астарининг,
Мунажжими мен ўзим.
Дунё илму нужумининг,
Алжабри мен ўзим.

Душманларга кўксин тутган,
Мангбурун, мен бўламан.
Миллат тирик, мен тирикман,
У ўлган кун, ўламан.

* * *

Қорин

Мирзиённинг ҳандалак қорни,
Юз хоналик уйдан ҳам катта.
Омборхона туриш-турмуши,
Вагон кириб, чиқади, ҳатто.

Шундай қорин, бир чеккасига,
Қатор қилиб, тиқилган қозиқ.
Саккиз юзта буқа боғлоқлик,
Бир томонда минг тонна озиқ.

Қорин бўлса, шунча бўларда,
Ўттиз минг жуфт буфайка кетди.
Ўн тонна мих, саккиз камаз чой,
Совун, шакар омборга ўтди.

Бир қоринки, қоринлар шоҳи,
Келажакда ўтади, қувур.
Шўртан гази, Бухоро неъфти,
Шу қориндан беради, ҳовур.

Мирзиёндан чиққан чиқинди,
Зарафшонда тоғ-тоғ бўлади.
Амриқолик уддабуронлар,
Фалон тонна олтин олади.

Болалади, мишмишлар тағин,
“Мирзиёнинг ҳомийси”, “Чўтир”.
Кўролмаган кўзи тешилгур,
Шундай қорин борига шукур!

* * *

Кимда бор?

Кимда бор, Фитратнинг фикрати бугун?
Кимда бор, Чўлпоннинг ўтли нафаси?
Адолат олдида шоирлар забун,
Адиблар ижоди – тузум қафаси.

Шўролар лофчиси Ғофур Ғулом ҳам,
Дурустроқ сўз айтган бугундан кўра.
Ниқобин ечмаган Абдулла Қаҳҳор,
Бўлолган ҳар ҳолда пайтида тўра.

Мустақиллик даври ижодкорлари
Маддоҳлик қилишга ярамас ҳатто.
Ялтоқланишлардан ўтолмас нари,
Минбардан айтолмас, фикрин бехато.

Лутфийни замона тушида кўрар,
Навоий ҳақида сўз айтмоқ, уят.
Ҳар ҳолда, Беҳбудий тирик бўлганда,
Бунчалар паст тушмас эди бу миллат.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube