На кулба қолар, на четан

На кулба қолар, на четан
25 views
13 July 2016 - 7:00

53529585МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Нелар кўринар

Боқинг, адолар жаҳона,
Кўзларга нелар кўринар.
Искандар, Жамшид солдирган,
Буюк бинолар кўринар.

Тўқайлари шер, фалангли,
Чўллари кийик, улоқли,
Офтоб тушмас тар ҳаволи,
Чашмали сойлар кўринар.

Яратган бор этди йўқдан,
Тоғлар даврон сурар кўпдан,
Сўрсанг, хабар берар Нуҳдан,
Қариган довлар кўринар.

Чоғлан, ёлғон дунё, чоғлан,
Кулган қолмас, на йиғлаган,
Қорлар, ёмғирлар дўланган,
Камарли тоғлар кўринар.

Бошиндан тумани кетмас,
Айём кечиб, ерга ботмас,
Чўкиб қолмас, ўлмас, йитмас,
Виқорли тоғлар кўринар.

На кулба қолар, на четан,
Санамлар тутмади маскан,
Тўти, булбулларга шикан,
Ҳаволи боғлар кўринар.

Махдумқули, ким бор ўлмас?
Ажал тўймас, замин тўлмас,
Осмон инмас, ер чеврилмас,
Кун кезар, ойлар кўринар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди