Маҳмуд Қошғарийнинг сўзларига кўра Бошноқ (Боснялик)ларнинг келиб чиқиш тарихи

Маҳмуд Қошғарийнинг сўзларига кўра Бошноқ (Боснялик)ларнинг келиб чиқиш тарихи
105 views
13 July 2016 - 17:48

image00114Доктор Ойдин Будоқ (Gaziosmanpaşa Университети ўқитувчиси)

Маҳмуд Қошғарий 1072-1073 йилларда ёзган “Девону луғатит турк” номли асарида “Византия-Рим мамлакатига энг яқин яшаган Турк қабиласи Бижанаклардир” деб айтади. “Бошноқ” (Босниялик) сўзи ҳам “бошида дубулғаси, сиртида зирҳи бўлмаган ер” шаклида таърифланади. Византиялик Афлотунчи файласуф-давлат арбоби Михаил Пселл (1018-1078) 967-1077 йиллар воқеаларини баён қилувчи “Хронография” номли китобида Болқонни тўлиқ ҳукми остига олган, 1050 йилда эса бутун Тракяни ишғол қилган Бижанаклар ҳақида сўз юритар экан, замондоши Маҳмуд Қошғарий билан айни бир ифодани қўлланган:

“Бижанаклар зирҳ киймайдилар ва бошларида ҳам дубулғалари йўқ. Қалқон ҳам кўтариб юримайдилар. Жангда бақириб ҳужум қиладилар, душман аскарларини сафларини бузиб ўлдирадилар. Улар чуқур водийларда ва қояларда яшайдилар. Ўлим қаршисида қўрқув нималигини билмайдилар. ”

Бир шарқлик олимнинг Бошноқлар, бир Византиялик олимнинг эса Бижанак Турклари ҳақида айни ифодаларни қўлланишлари Бижанаклар билан Бошноқларнинг келиб чиқишида бир фарқ йўқлигини кўрсатмоқда. Турколог Н. А. Баскалов, Келиб чиқиши Туркча Рус фамилиялари номли китобида Бижанак сўзини Бижа-он-ок шаклида таҳлил қилиб, бижа=бек, ари беги; Бижанакнинг ҳам Оноқларнинг беги маъносида келишини айтади. Шу мантиқ билан фикр юритсак Бошноқларнинг Бижанак қабилаларидан бири эканлигини ва Бошноқ сўзининг Бош+он+оқ дан қисқартирилганини  қабул қилишимиз мумкин бўлади.

Масудий Бағдодийнинг 941 йилда ёзган “Муружуз-Заҳаб” (Олтин яйлов) номли асарида Хазорлар ва Олонларга яқин ва булар ва ғарб орасида 4 Турк қавми бўлганлигини, улардан энг жасурлари Бажноқлар бўлганини таъкидлайди. Масудий санаб ўтган бу тўрт қабиладан Бачғард ва Нукардаларнинг авлодлари Можорлар (Венгерлар) ва Божноқ ва Бажналар эса Бижанак қабилаларидир. Бу барча ифодалар Масудийда номи келган Божноқларнинг Қошғарий томонидан эслатиб ўтилган Бошноқлар эканлигига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Бугун нима сабабдан ва қайси мантиқ билан юзага келганини онгланмаган бир шаклда Бошноқларнинг Усмонли даврида исломиятни қабул қилган бир Болқон қавми эканлиги ҳақидаги фикр олдинга сурилмоқда. Шунингдек, яна 11-асрда яшагани аниқланган Ал-Бакрий Андалусий ўша асрда Исломиятнинг Бижанаклар орасида кенг тарқалганини, ҳатто Бижанаклар орасида Ислом дини олимларининг чиқганлигини айтади.

11-асрда ҳануз Қойи қабиласи Усмонли давлатини қурмаганини ҳисобга олсак, Бошноқларнинг Усмонли фатҳи даврида Мусулмонликни қабул қилганлиги ҳақдаги таъкидлар асоссиз бўлиб чиқади. Яқин тарихларда Серблар зулмидан жабрланган Бошноқлар Мусулмон бир жамиятдир, аммо ҳаммасидан аввал Туркдирлар.

ЎХҲ хабарлар бўлими