“Қарилик марази” хасталиги уни эшак этиб миниб олган…

“Қарилик марази” хасталиги уни эшак этиб миниб олган…
123 views
14 July 2016 - 7:00

squareЭргаш Сулаймон

Ҳаволарга совурилган йигирма уч йил…

(21)

Аммо, ўшанда рўй берган ўша ҳодиса сабаб, бир нарса уни ҳалигача ўзида йўқ қувонтиради. Тахтини ушлаб туришга бўлган ишончини орттириб, уни таккабурлик қилишга, халқни назар-писанд қилмасликка ундайди. Халққа сон-саноқсиз ноҳақликлар ва зулмлар етказган Зокиржон Алиматовнинг тўй-маъракаларда бемалол юриши, унга тетиклик бағишлайди. Наҳотки, у туфайли чексиз қийноқлар тортган ўттиз милёнли халқ ичидан битта чичен йигитига ўхшаган мард топилмаса, унинг кети билан оғзини битта қилиб қоқ пешонасидан отиб ташламаса-я, дея, у ҳайратдан ёқа ушлайди. Зокиржон Алиматовнинг ўзини оқлаш учун тўй-маъракаларда атрофига уч-тўрт овсар зиёлини тўплаб, қирғизларнинг миллаткушлик этишда жонбозлик кўрсатган жоҳилларини “кўча” орқали ушлатиб Ўзбекистонга олиб келтиртириб, ўлдиртириб юборганлиги ҳақидаги лофлари хусусидаги хуфияларнинг маълумотларини ўқиб, юраги тўлқинланади. Ўзбекнинг “лақмалиги” уни қанчалар суюнтирса, собиқ жаллоди Зокиржоннинг асоссиз иддаолари – эси оғгани уни унданда ортиқ суюнтиради.

Зокиржоннинг куни бир замонлар ўзи аёвсиз қирғин-барот қилган миллатга қолган. Уни ундан бўлак эшитадиган одам йўқ.

Бугун на бой билан графга, на ҳукуматга суяна оладиган бир ҳимоясиз жиноятчининг бемалол халқ ичида юриши, президент Каримовни ва ҳукуматдагиларни янгидан-янги жиноятлар қилишга руҳлантиради.

Шунақа воқеалар сабаб, ўзини бўри ҳис қиладиган Каримовнинг кўзларига одамлар қўй бўлиб кўринадиган бўлиб қолган. Сара йигитларини йиллар бўйи бўғизлаган жаллодни бардор-бардор қилиб юрадиган халқни кўриб, у борҳо ваҳшийлашиб бормоқди, ўзига ишончини орттирмоқда. “Қарилик марази” хасталиги уни эшак этиб миниб олган…

Баробарида, Андижон фожеаси боис Зокиржон Алиматовни тузоққа туширган Рустам Иноятовнинг пишиқ-пухталигини кўриб эса, унинг ичига ваҳима киради, боши берк кўчага кириб қолгани капалагини учиради. Қўрққанини билдирмаслик учун кейинги пайтларда, у билан жуда кам учрашади. Асосий масалаларни Оқсаройда эмас, пана-пастқам жойларда учрашиб, келишиб олади. Гап-сўзларимни ёздириб олмадимикин, дея, неча кунлаб юраги ғаш бўлиб юради.

У умидини Рустам Иноятовнинг касаллигига боғлаган бўлса ҳам, уни ўлдириб ҳам қутулолмаслигини билиб, дунё кўзларига тор кўриниб кетади. У томонидан йиғилган маълумотларнинг бир кунмас бир кун ошкор бўлиб қолиши мумкинлигини ўйлаб, кечалари ухлай олмай, тўшагида ағанаб чиқади.

Ундан кўра, у учун Зокиржон Алиматовнинг ўрнида қолгани – бош жаллодлик мақомида тургани минг марта яхши эди, бой билан гараф юрса-юрарди, туянинг гўштини мушук еган билан камайиб қолмасди, дея афсус-надоматлар тортади, жой тутмайди. Ҳар ҳолда, у ҳақида қўлимда бир-икки маълумот бор эди, Рустам Иноятов ҳақида ҳеч нимани билмайман, дея, Зокиржон Алиматовнинг ўтмиши хусусида хаёл суради.

Собиқ жаллоднинг бировни уриб ўлдириб қўйиб, ўрнига графнинг Аъло деган тоғаси Россиянинг қайсидир қамоқхонасида ўтириб келган олис йиллардаги, оддий участка нозири бўлиб ишлаган даврларини у кўзлари олдига келтирмоқчи бўлади. Аъло деган тоға фақат графда борми, унинг ўрнига қамалиб чиққан бошқа бир Аъло ҳам бўлиши мумкин, дея, ўйлаб кўришни хаёлига ҳам келтирмайди.

Шу каби хаёлларга ғарқ бўлиб дурбиндан зўр бериб боқсада, кўзларига Амир Темурнинг отининг чотини орасидан бошқа ҳеч нарса кўринмайди…

 (давоми бор)