Кечаги ҳолат…

Кечаги ҳолат…
30 views
15 July 2016 - 10:16

12565608_10208234818849699_6806755288241023303_nКеча, 14 июл Миробод туманлараро судидан чиққанимдан сўнг, ўзимни қўлга олишим учун чуқур-чуқур нафас олдим. Суднинг айнан шу қарорини кутаётган бўлсамда, умримнинг шу куни ва шу лаҳзасида, қабул қилишга куч тополмаётган эдим.

Ўзимни кучли шахс ҳисобласамда, айни шу лаҳзада ожиз ҳимоясиз бир хотинга айланган эдим. Йўл четидаги арчалар панасига ўтиб кўз ёшларимни артардим. Не биландир ўзимни чалғитишим лозим эди. Мен шаҳарнинг бу чеккасида жойлашган “Ёшуллилар” кафесини таксида излаб топдим. Кафенинг номи ..кичик баннернинг ёнида, улкан волтли ток, кириш мумкин эмас деган, белги ва расмлар бор эди. Киришга мен ҳам иккиланиб турдим.

Хуллас, у ерга иккита дўстим ва дугонамни чақирдим. Хоразмча швит оши деган овқатни биринчи кўришим эди. Швит оши ёқмади. Балки бошқа кун, бошқа кайфиятда бўлганимда мазали туюлармиди, билмадим. Кафе жуда баҳаво, озода.. шундай Аблулла Қодирий боғининг, Циркнинг ёнига жойлашган, аммо одам кам эди.

Биз келгандан сўнг, европа миллатига мансуб икки аёл ва бир қиз келди. Европа миллат вакилларининг сўнгги пайтда хоразмча таомларга қизиқиб қолганига эътибор берган эдим. Яқинда хоразмча “Сазанчик” кафесида ҳам кўпчилигини кўргандим..

Баъзан автобусларда ҳам келишган малла соч йигитни олдинги ўриндиқда бир онахонимизга жой берганини кузатиб тураман. Жуда яхши инсон экан дея фикрлайман.

Хуллас, ўша йигит ва унинг дўстлари кўп ўтмай мен ўтирган ўриндиқ атрофини ўраб турганини англаб коламан.

Тошкентда 3 ёки 4 миллион одам яшасада, кеча, 14 июл куни кафеда туш пайтида саноқли одам бор эди. Мен улуғ Қодирий боғи кўриниб турган столни танлагандим. Ҳаво жуда намхуш, ёмғир сепалаб, салқин шамоллар чиройли оппок дастурхонларни исмсиз қушлар каби учирар ва ёмғир сувлари томчилари тушаётган кўп йиллик акация ва чинор шохларини силкитар ва буда кўз ёшлари шабнамдай тўкилган ғуссали қалбимни ёритишга ожизлик этарди..

Саломат Вафо

Манба: Facebook.com