Туркияда давлат тўнтарилиши полковник Муҳаррам Кўсa тарафдан режалаштирилган

Туркияда давлат тўнтарилиши полковник Муҳаррам Кўсa тарафдан режалаштирилган
78 views
16 July 2016 - 8:56

koseКеча соат 22:00 да Туркия пойтахти Анқара ва Истанбул шаҳарларида давлат тўнтарилишига уриниш содир бўлди. Давлат тўнтарилишини бироз вақт аввал лавозимидан олинган Бош Штаб ҳуқуқ маслаҳатчиси полковник Муҳаррам Кўсa (Muharrem Köse) бошчилигида режалаштирилгани аниқланди.

Полковник Кўсa билан биргаликда шунингдек полковник Меҳмет Ўғуз Оққуш, Мингбоши Аркон Ағин, подполковник Доған Уйсал каби шахслар бўлгани айтилади.

Бу орада давлат тўнтаришини амалга оширган аскарларга қарши мўлжалланган амалиёт бошланган ва бир қисми қўлга олингани таъкидланмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими