Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Осмонлардан ойлар, йўқолди, изсиз

Осмонлардан ойлар, йўқолди, изсиз
17 Temmuz 2016 - 6:00 'да юкланди ва 3206 марта ўқилди.

Tree Silhouette Against Starry Night Sky --- Image by © Robert Llewellyn/Corbis

Бек Мурод

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Майлига

Мен Мажнунга,
Сен ўхшайсан, Лайлига.
Бизни тоғлар чорламоқда,
Кетдик, лола сайлига.

Бу ишларда фароғат йўқ,
Қон йиғлайди, Муҳаббат.
Орқамиздан тошлар, отсин,
Қабоҳатлар, майлига.

Тубанлардан юксакларда,
Тин олайлик бир кеча.
Сўнгра, бизни ўлдирсинлар,
Итлар есин, майлига.

Бу ерлардан кўнглингни, уз,
Бизни висол кутмоқда.
Кетдик, ишқнинг қирларига,
Бўсаларнинг сайлига.

Бу туганмас ташвишларни,
Унут, жоним, бир кеча.
Кўз юмайлик аросатдан,
Дунё қўпсин, майлига.

Бизни тоғлар чорламоқда,
Кетдик, лола сайлига.

* * *

Аросат

Фирибгар замона, гўё мудҳиш туш,
Шаффоф панжарада кўрсатар, ўйин.
Амалдорлар рақсга тушарлар, беҳуш,
Қилинажак ишлар, олдиндан тайин.

Уч аср-ки, ўчган ақл чироғи,
Уч аср-ки, тунлар кезар юлдузсиз.
Ўтган дайди ҳар ўтоқнинг қўноғи,
Осмонлардан ойлар, йўқолди, изсиз.

Қўй гунграйди, элдан нидо чиқмайди,
Йигитлардан “ким” деб, садо чиқмайди,
Хотин топиб, эрлар бўлдилар, гунг-лол,
Ер ёрилиб, “дод” деб, овоз чиқмайди.

Бир томонда, Помир туради, хомуш,
Бир томонда, Тангритоғнинг боши хам.
Уч аср-ки, Амударё кўрар туш,
Сирдарёнинг ичи тўла дард, алам.

Уч аср-ки, уйғонмайди бу миллат,
Еган билан татимайди нон-тузи.
Ёмон экан руҳга ёпишса, иллат,
Қуриб битди, юртнинг дарё, денгизи.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube