АҚШ истиҳборотчиси: “Давлат тўнтарилиши – Туркиянинг қутулиши учун сўнгги чора”

АҚШ истиҳборотчиси: “Давлат тўнтарилиши – Туркиянинг қутулиши учун сўнгги чора”
83 views
17 July 2016 - 16:24

abdden-sok-darbe-itiraflariturkiyenin-kurtulmasi-icin-son-sans-h1468727977-9a1ba0

“Ҳуррият” газетасининг муҳбири Толга Таниш, АҚШ ҳукуматининг узоқ вақт Туркиядаги давлат тўнтариши урунишини муваффақиятли бўлди деб ўйлаганини, шу сабабдан аниқ бир сўз билан воқеани изоҳлашдан қочганларини ёзди.

Шунингдек Таниш Эрдўғоннинг Олмониядан бошпана талаб қилгани ҳақидаги хабарлар ҳам АҚШ матбуотида пайдо бўлганини таъқидлаган.

Америка Қўшма Штатлари Қўшинининг собиқ истиҳборотчиси (разведкачиси), ҳозирда нафақада бўлган подполковник Ралф Петерснинг “Вазият жуда аниқ. Бу давлат тўнтариши Туркиянинг исломий диктаторликдан қутулиши учун сўнгги имкониятидир. Хатога йўл қўймаслигимиз лозим. Бу тўнтаришда иштирок қилаётганлар яхши одамлар”, деганини хотирлатган Таниш шундай давом қилди:

“Шундай қилиб, ишнинг бошида, ҳатто Пентагондаги баъзи хизмат қилувчилар ҳам Америка ахборот воситаларига тўнтариш муваффақиятли бўлгани ҳақида асоссиз баёнотлар қилишган. Илк соталарда бири MSNBC билан мулоқот қилиб, Президент Тойип Эрдўғоннинг Олмониядан бошпана сўраганини айтган.”

Давлат тўнтарилиши муваффақиятсиз якун топгач, оқшом Ташқи ишлар вазирлиги биносида бир Америкалик дипломатидан “Бу бошпана масаласини ким айтган” деб сўраганини айтган Таниш, дирломатнинг “Қатъиян, кимса бундай  бир гап айтмаган, дея ҳимояланганини. Аммо мен ҳам MSNBC да ҳеч кимнинг бундай бир масалада ёлғон маълумот чиқармаслигини тушунтирдим”, деган.

Таниш яна шундай давом этади:

“Қолаверса, Америка ҳукуматининг вазиятга жавоби ҳам суст эди. Воқеадан хабар топганимдек жума оқшоми соат 23.22 да илк хабарни жўнатдим. “Тўнтариш уруниши” мавзуси билан. Ҳамда Оқ уй ёки Ташқи ишлар вазирлигига бир маълумот берилдими йўқми сўрадим. “Кузатаяпмиз” дедилар фақат. Нимани кутдилар билмадим, аммо дарҳол қарор қилмадилар. Бу вақтда Москвада бўлган Ташки ишлар вазири Жон Керрининг изоҳи ҳам бу борада етарли эмасди. У ҳам “тинчлик, барқарорлик ва давомийлик” деди ва бошқа фикр билдирмади.

ЎХҲ хабарлар бўлими