Туркия президентининг адютанти ҳам исёнчилардан бўлиб чиқди

Туркия президентининг адютанти ҳам исёнчилардан бўлиб чиқди
82 views
17 July 2016 - 17:42

erdogan-in-basyaveri-albay-ali-yazici-gozaltina-alindi-7351168

Туркиядаги давлат тўнтарилиши урунишидан сўнг қатор ташкилотларда исёнга даҳлдор дея гумон қилинган шахсларни ҳибсга олиш амалиёти давом этмоқда.

Амалиёт доирасида Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўғоннинг адютанти полковник Али Ёзувчини ҳибсга олиш қарори чиқарилган.

15 июл кечаси Президент Бош Котиби Фахри Қосирғанинг ўғирланишида полковник Ёзувчининг ҳам иштирок этгани айтилмоқда. Ёзувчининг, “давлат тўнтариши урунишини амалга оширишга алоқадор шахслар рўйхати” доирасида қўлга олингани, сўроқ қилингандан сўнг вазиятга аниқлик киритилиши билдирилди.

Президент Эрдўғон, 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Отатурк аэропортида ўтказилган матбуот анжуманида “Бош котибимни ҳам ўғирладилар”, деган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими