Ўзбек футболчиси ёши 5 йилга ёшартириб кўрсатилганини тан олган

Ўзбек футболчиси ёши 5 йилга ёшартириб кўрсатилганини тан олган
82 views
18 July 2016 - 20:35

photo_2016-07-18_10-10-50Ўзбекистонлик футболчи Илёс Зайтуллаев италия газеталаридан бирига берган интервюсида, ўзининг аслида паспортда кўрсатилганидек 1984 йилнинг 13 август куни эмас, балки 1979 йилнинг 13 августида туғилганини тан олган. Бу ҳақда ҳақдаги маълумот Тошкентдаги Италия консулининг “Бунёдкор” футбол кулуби билан июн ойининг охирларида ўтказилган учрашуви вақтида аён бўлган.

Италиялик дипломатнинг сўзларига кўра, 2001 йилдан буён турли Италия клубларида тўп суриб келаётган Зайтуллаев, Италияда истиқомат қилган вақтида христиан динини қабул қилган. “Футболчи Италиялик журналистларига, христиан динида унга, қилинган хато ва гуноҳларнинг рухоний ва бошқа дин хизматчиларига айтиб, чин дилдан тан олинса, худо тарафидан барча гуноҳлари кечирилиши ёқган. Журналистнинг мантиқий ”Бизнинг газетамизга ўзингизнинг қандайдир гуноҳингиз ҳақида сўзлай оласизми?” деган саволига эса Илёс, ўзининг паспортда кўрсатилганидек 1984 йилнинг 13 августида эмас, балки 1979 йилнинг 13 августида туғилганини айтган”,- деган Италия консули “Бунёдкор” футбол клуби билан суҳбатида.

“Сизнинг ҳамюртингизнинг эътирофи Италия футбол жамияти учун ўзига хос сенсация бўлди.Ушбу интервю эълон қилингандан сўнг Италия футбол федурацияси Илёс Зайтуллаевнинг Италия чемпионатларидаги барча ютуқ ва муваффақиятларини бекор қилди. Қолаверса, унга барча даражадаги Италия футбол клублари сафида ўйнаш ман қилинди. Шунингдек Зайтуллаевга Италияга ҳаттоки турист сифатида кириш ҳам ман қилинган”, – дея таъкидлаган Италиялик дипломат. Унинг сўзларига кўра ҳозирда футболчи Ўзбекистонда.

Алексей Ибрагимов