Чамангул Негманованинг Ўғли Яшнабод туман ИИБсидан топилди

Чамангул Негманованинг Ўғли Яшнабод туман ИИБсидан топилди
77 views
19 July 2016 - 10:07

chamangul new - KopyaБугун, 2016 йилнинг 19июль куни кутилмаганда 20 кундан ортиқ муддатичида дараксиз кетган ўғли Ғайрат Негмановнинг дараги чиқди.

Собиқ давлат маслаҳатчисининг молиявий ўғирликларини фош қилишга бел боғлаганлиги ортидан ИИБ ходимлари томонидан ёлғиз ўғлининг ўғирлаб кетилганлиги айтилаётган Чамангул Негманова ўғлини сўроқлаган она бир неча маротаба Бектемир туман ИИБ эшигини қоққан. Бироқ, ИИБ мутасаддилари Негмановани эшитиш ўрнига таҳқрилаб, ИИБ эшикларини беркитишган.

Бугун ниҳоят Ғайратнинг дараги чиқди.

19 июль куни  соат 12.00 да   Жиноят ишлари бўйича Тошкнет шаҳар Яшнабод туман судида соат 12.00 да ИИБ томонидан ўғирлаб кетилганлиги айтилган Ғайрат Негмановнинг суд иши бўлиб ўтиши маълум бўлган.

Бу ҳақда Чамангул Негмановага телефон орқали хабар беришган.

Мамлакатимиздаги барча  элчихона  ва дипламатик корпус вакиллари, журналистлардан 2016 йилнинг 19 июль куни 12.00 да  Жиноят ишлари бўйича Тошкнет шаҳар Яшнабод туман судида Негманов Ғайратга оид суд ишида  кузатувчи сифатида иштирок этишларини сўраймиз.

Чамангул Негманованинг моб. телефони: +99894 6002861

Малоҳат Эшонқул