Стратегик ўртоққа ҳиёнат

Стратегик ўртоққа ҳиёнат
23 views
21 July 2016 - 2:43

АҚШ тарафидан алданган Турк Генерали ҳақиқатни айтди

1467126933-e1468837253503

Туркиядаги давлат тўнтариши ташкилотчилари мамлакатни инқирозга учратиб, унинг Осий қисмида тартибсизликларни келтириб чиқаришни мақсад қилишган. Бу ҳақда ҳукуматга ўз ҳоҳиши билан таслим бўлган, Туркиянинг жанубида жойлашган Хатай вилоятидаги ҳарбий кучлар қўмондони тергов жараёнида баён қилган.

Хабарларга кўра, юқори мартабали ҳарбий қўмондон, НАТО кучлари томонидан қўлланилиб келаётган Инжирлик ҳарбий ҳаво базасида давлат тўнтаришини ташкиллаштирган АҚШлик ҳамкасблари тарафидан алдангандан сўнг, Киллис шаҳридаги махсус хизматлар бўлинмасига келган.

Генерал, АҚШ вакиллари ҳарбий базада тайёргарлик кўрган барча Турк Генералларига, тўнтариш амалга ошмай қолса уларни оиласи билан биргаликда АҚШга олиб чиқиб кетишга сўз беришганини айтган. Аммо ўз сўзларида туришмаган.

Давлат тўнтариши муваффақиятсизликка учрагач, келишилгандек ҳарбий фуқаролик кийимида Инжирлик ҳарбий ҳаво базасига келган. Лекин сўзларига қарамай, уни ичкарига киритишмаган.

Шунда Турк Генерали, ушбу ҳатти-ҳаракати ҳукм чиқариш чоғида енгиллаштиришга бир омил бўлиши умидида Турк махсус хизматларига ўз ҳоҳиши билан таслим бўлган. Сўнгра уни ишнинг муҳим иштирокчиларидан бири сифатида дарров Киллис шаҳридан Истанбулга олиб боришган.

Генералнинг сўзларига кўра, давлат тўнтаришининг бўлажак иштирокчилари 12 хафта давомида, Инжирлик базасида, тўнтаришни бошқариш учун Вашингтондан махсус келган Америкалик ҳарбийлар қўл остида кўрсатмалар олишган.

Режага кўра, Президент Ражаб Тойиб Эрдўғон ағдарилгач 24 соат ичида Туркияга 10 минг нафар ИШИД аъзолари, эртаси куни эса – 5 минг нафар  Ироқлик шия гуруҳлари жангарилари ва Сурия махсус хизматларининг минглаб жосуслари кириши керак бўлган.

Генералнинг таъкидлашича, Инжирликдаги йиғилишларда қатаншган Эрон вакили Истанбул ва Анқарага гуруҳлаб киришлари учун 50 минг алавийларни қуроллантириб, молиялаштиришга сўз берган.

Шунга қарамай чет элликларга Туркиянинг Оврўпо қисмига ўтиш қатъиян ман қилинган, чунки режага кўра бу минтақа турк исёнчилари назоратида қолиши керак бўлган.

Бундан ташқари, АҚШ вакиллари курд гуруҳларини ҳам қуроллантиришни таклиф қилишган. Аммо бу таклифга Эрон вакиллари, лойиҳада қатнашишни рад қилиш билан таҳдид қилиб, қатъиян қарши туришган.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилинаётган Инжирлик базаси қўмондони Генерал Бакир Аркон Ванга сиёсий бошпана беришни рад килган.

ЎХҲ хабарлар бўлими