Байроқсиз чордоқ

Байроқсиз чордоқ
108 views
25 July 2016 - 6:00

art-noch-gorod-minaretyКомил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(7)

2
Даҳо кетса бир дақиқа пинакка,
Ўйлашдан тўхтаса, башар беш лаҳза.
Ер бошини тиқар, гангиб, туйнукка,
Орқага қайтажак отилган найза.

Насиҳат тинглашдан чарчаган ўтмиш –
Минг йиллик чинордек, мудраса, тикка.
Шохига ўлимнинг қушлари қўнмиш,
Тирикларга мотам тутажак ўлка.

3
Ўтиб кетажак бир он роҳат учун,
Келажакни сотмоқ шарт эдими, айт?
Еб-ичмоқлик учун бунча ғам нечун?
Не учун исмингни сотдинг, номард, айт?
Кийим-кечаксиз ҳам яшаса бўлар,
Исмсизлик эса, катта фожеа.
Байроқсиз чордоқда – бойқушлар яшар,
Тўнғиз бўлса одам, овқат кифоя.

4
Хуллас, ўтиб кетди эски даврлар,
Яланғоч фикрлар замони келди.
Эсини танигач, ҳатто гўдаклар
Шалворини ечиб, қўлига олди.
Катталар ўргатди, ҳамма балони,
Фикрсизлик юртга ҳужум бошлади.
Унутдилар, Қуръон билан Аллоҳни,
Олимларни оми ютмай, ошлади.

* * *

(давоми бор)