Oёғи осмондан келган қадриятлар

Oёғи осмондан келган қадриятлар
89 views
26 July 2016 - 14:49

Maksud BekjanБугун Туркияда давлат тўнтариши уюштиришга ташаббус қилиб, юзлаб бегуноҳ мусулмонларни ўлдирган ва улардан минглаб кишини яралаган, бутун давлат биноларини, шу жумладан парламентни ҳам вайрон қилган террорчиларнинг жиноятлари ҳақида лом-мим демай, улар ҳибсга олинганидан сўнг бу террорчиларнинг “ҳақ-ҳуқуқ”лари ҳақида сайрай бошлаган Ғарблик “ҳуқуқ”чилар менга испан миллатига мансуб бир норвегиялик аёлнинг ҳайрат тўла ҳикоясини эслатди.

Аёлнинг ҳикоя қилишича, у ўз боғидаги зараркунанда қуртларни териб олиб, уларни ўлдиришга қўрққанидан, ўзи ўлиб қолар, деган умидда қуртларни туз солинган бир идиш ичига ташлайверибди. Буни кўриб қолган қўшниси бу ҳолга норозилик билдириб, агар бу ишингни давлат таркибидаги “Ҳайвон муҳофазаси ташкилоти” кўриб қолса, сенга ҳашоратни қийнаб ўлдираётганинг учун катта жарима ёзади, деб огоҳлантирибди.

Бу ҳикоя ўз навбатида ўша пайтда менга оёғи осмондан келган қадриятлар мавзуига доир ўзим шоҳид булган яна бир суҳбатни эслатган эди. Суҳбат давлат тармоғида ишлайдиган бир гуруҳ кимсалар ичида бўлиб ўтиб, мавзу – яқиндагина ирқчи Брейвик томoнидан амалга оширилган ва юзга яқин одамни ҳалок қилган террор ҳаракати эди. “Бир неча ўн (“dusinvis”) ахлат ўлдирилди, деб шунча шовқин-сурон кўтариш шартми?” деди ташқи кўринишидан жуда маданиятли кўринган раҳбар аёллардан бири. Эрдўғон айтганидай, “дурум – бу”. Энг ёмони, бундай мунофиқликка жўр бўлаётганларнинг кўпчилиги ва ҳатто айтиш мумкин-ки, энг ашаддийлари – аждодлари бир пайтлар мусулмон бўлган кимсалардир.

26.07.2016

Мақсуд Бекжон

Манба: Facebook.com