Фуқаро очиқ кўр бўлса

Фуқаро очиқ кўр бўлса
6 views
27 July 2016 - 7:00

peopleБек Мурод

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

 

Фуқаро

Юртнинг фуқароси бўлса очиқ кўр,
Келажакка қилинади кўп жабр.
Мамлакат ҳаёти ўпирилган гўр,
Гўрковлари бўлар жоҳил, такаббур.

Ҳукумат иши бошбошдоқлик, тескари,
Халқнинг хоҳиш-иродаси бермас иш.
Амалдорлар саводсиздир аксари,
Эпсизликдан, бир-бирига қайрар, тиш.

Ҳушёр бўлса, мамлакатда фуқаро,
Меҳр туяр нурдан мосуво дил ҳам.
Юк зўридан ростланади, ниятлар,
Чин сўзлайди, обдон чайналган тил ҳам.

Топталмайди, инсонларнинг ҳуқуқи,
Ҳар бир қалбдан қадр топади, қонун.
Шайланмаса, юрт ишига халқ токи,
Бу ҳаётдан ҳеч ким бўлмайди мамнун.

* * *

Афсоналар

Ўзбекни майна қилган,
Афсоналари, ўлсин.
Афсоналар тўқиган,
Девоналари, ўлсин.

Пашшадан фил ясаган,
Халқидан тил ясаган,
Соя-салқинда ётган,
Ягоналари, ўлсин.

Фарқламаган кўмирни,
Тупроқ, олтин, темирни,
Ноннинг гулини еган,
Дурдоналари, ўлсин.

Ўлсин мулло, олими,
Яшайверсин, золими,
Эртани, “буюк” деган,
Мардоналари, ўлсин.

Кўпайсин, афсоналар,
Наф топсин, бегоналар,
“Вой, элим” деб, йиғлаган,
Парвоналари, ўлсин.

* * *

(давоми бор)