Муҳсин Ёзувчиўғлини ўлдириш амрини Фатҳуллоҳ Гулан берганми?

Муҳсин Ёзувчиўғлини ўлдириш амрини Фатҳуллоҳ Гулан берганми?
129 views
30 July 2016 - 12:38

muhsin-yazicioglu_451016-300x1502009 йилнинг 25 март куни Турк сиёсатчиси Муҳсин Ёзувчиўғли номаълум сабабларга кўра вертолётнинг ерга қулаши оқибатида ҳалоқ бўлган. Ўлимининг тафсилотлари шун кунгача ойдинлашмай келмоқда.

2009 йилнинг 25 март куни ичида сиёсатчи бўлган Қаҳрамонмараш митингидан Ёзғот-Еркўй митингига йўл олган вертолёт номаълум сабабга кўра ерга қулаган. Муҳсин Ёзувчиўғли билан бирга 6 киши жасади 48 саот давом этган қидирувдан сўнг, излаш ишлари олиб борилган минтақадан 115 км узоқликда топилган.

Туркияда ушбу ҳалокат уюштирилганлиги ва Муҳсин Ёзувчиўғлига суиқасд қилинганлиги айтилади.

Шу кунларда Турк матбуотларида эълон қилинган Фатҳуллоҳчи террор гуруҳи лидери Фатҳуллоҳ Гулан билан гуруҳнинг Истанбул имоми А.Ж ўртасида бўлгани айтилаётган овозли ёзув интернет манбаларига чиқариб юборилган. Ушбу овозли ёзувда террор гуруҳи лидери Гуланнинг, вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлган Муҳсин Ёзувчиўғли учун “Ўлдиринг” амрини бергани таъкидланмоқда. Қуйида ушбу овозли ёзувни тингланг:

Фатҳуллоҳ Гулан: Лаббай, эшитаман.

Истанбул имоми А.Ж.: Ҳурматимни изҳор қиламан жаноб, сизга айтишни истаганим муҳим бир масала бор, руҳсатингиз билан билдирсам.

Фатҳуллоҳ Гулан: Марҳамат.

Истанбул имоми А.Ж.: Бу Бош Штабдан сизнинг ҳам яқин алоқангиз бўлган бир дўстимиз билан кўришдик… Хабарингиз бордир албатта.

Фатҳуллоҳ Гулан: Ҳа.

Истанбул имоми А.Ж.: Сўнгги пайтларда ҳоли ва ҳаракатларини хушламаётганлари бир киши бор, у билан бир гуруҳ бир нарсалар қилишни режалаштирмоқдалар…, бу киши бироздан сўнг вертоётга чиқмоқчи. Бу масалада сизнинг фикрингизни олишни истадим…

Фатҳуллоҳ Гулан: Бўлади, жуда яхши бўлади.

Истанбул имоми А.Ж.: Тушундим…, ҳодиса бироздан амалга оширилади, хабарингиз бўлсин.

Фатҳуллоҳ Гулан: Ҳа, менимча тайёргарлик кўрдилар, хабардорлар.

Истанбул имоми А.Ж.: Амалга ошиш эҳтимоли юксак… Бир муаммо чиқмайди. Ҳамма нарса ҳозирланган вазиятда.

Фатҳуллоҳ Гулан: Ҳа.

Истанбул имоми А.Ж.: Биздан бир истагингиз борми жаноб?

Фатҳуллоҳ Гулан: Раҳмат, Аллоҳ ёрдамчингиз бўлсин.

Истанбул имоми А.Ж.: Сиздан ҳам Аллоҳ рози бўлсин, ҳурматимни изҳор қиламан.

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

ЎХҲ хабарлар бўлими