Қизил танлиларнинг турк эканлиги тасдиқланди

Қизил танлиларнинг турк эканлиги тасдиқланди
87 views
31 July 2016 - 12:06

 

abd-deki-yeni-kazilar-kizilderililerin-turk-oldugu-dogruladi (1)АҚШдаги янги қазилмалар қизил танлиларнинг турк эканлигини тасдиқлади. Аризонадаги Чероки ҳундулари билан боғлиқ амалга оширилган қазилмалар натижасида топилган тош ёзувлар қизил танлиларнинг Турк миллатига мансуб эканлиги иддаосини янада мустаҳкамлади.

Шимолий Аризона Университети Археология ва Антропология бўлими профессори доктор Френсис Смайли ва унинг жамоасининг Аризонадаги Финикс шаҳрида ўтказилган қазилма тадқиқотларида топилган ёзувлар, қизил танлиларнинг Турк эканлиги билан боғлиқ иддаолар борасида кучли далиллар тақдим этади.

Қазилмалар ишлари давомида топилган тош ёзувлар, қизил танлиларнинг ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ кўплаб эиҳатларга ойдинлик киритди. Қояли ҳудудлардаги истиқомат ерларида топилган тош ёзувларда қизил танлилар учун муқаддас ҳисобланган нарсалар ҳақда айтилади. Ёзувга кўра, ҳиндулар тилида “movia” дея номланган нарса “от”, “poawi” номли нарса “аёл” ва “çewa” номли нарса эса “қурол” бўлиб, Қизил танлиларнинг соҳиб бўлиши керак бўлган энг муқаддас ашёлар сифатида келтирилган ва бу уч нарсага соҳиб бўлган Қизилтанлилар, қабиланинг энг обрўли жангчилари ҳисобланган.

Ушбу мавзу бўйича баёнот берган Коня Маром Университети Турколог бўлими бошлиғи доктор Нуриддин Болсиз, натижанинг кутилмаган эмаслигини, Қизил танлиларнинг Турк эканлиги ҳақида баҳс-мунозараларда ортиқ шубҳага ўрин қолдирмаган бир ҳолда тугатилиши кераклиги таъкидлади. Болсиз мамлакат сифатида ҳаётда қолган Ҳинду биродарларимизга эга чиқишимизни, бунинг учун мажлиснинг бир оз аввал Ҳиндуларнинг қатлиомини инкор қилганларни жазолаш ҳақида қарор чиқариш лозимлигини айтган.

ЎХҲ хабарлар бўлими