Буюкдир кибр биноси

Буюкдир кибр биноси
183 views
01 August 2016 - 6:00

5804418127_aaf69b0649_oМАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Гулга менгзар

Эй, ёронлар, яхши ёрнинг,
Қўйни – Жаннат, гулга менгзар,
Сўзласа, дурлар сочилар,
Тиллари булбула менгзар.

Ишқ ўти ёндирди бизни,
Сўраманглар мендан сўзни,
Ёр ёноғи, қизил юзи
Гўё оя, куна менгзар.

Йиллар чекдим дарду фироқ,
Етай десам, йўллар йироқ,
Қалам қошли, бодом қобоқ,
Сочлари сунбула менгзар.

Зулфларина уриб шона,
Қилди мени бир девона,
Гўё ул – шам, мен – парвона,
Ёндим, таним кула менгзар.

Куйдим, юрак чўғдир лахча,
Дийдор кўрмоқ йўқ тўйгунча,
Тишлари дур, оғзи ғунча,
Бели инча – қила менгзар.

Кўзи наргис, қадди шамшод,
Киприклари мисли пўлот,
Пари-пайкар сарви азот,
Даста-даста гула менгзар.

Кўксида бор қўш анори,
Оқ юзинда қора холи,
Лабларидан оққан боли,
Шахд ила шакара менгзар.

Буюкдир кибр биноси,
Кийиб ранг-баранг либоси,
Қўлина қўйган хиноси,
Гўё қизил қона менгзар.

Махдумқули, бўлдинг хароб,
Излаб топмай, ёр сўроқаб,
Ўтиришинг йўлга қараб,
Йўл топмаган кўра менгзар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди