Отасиз туғилган бола

Отасиз туғилган бола
162 views
02 August 2016 - 7:00

squareЭргаш Сулаймон

Ҳаволарга совурилган йигирма уч йил…

(23)

Унинг тушкунлик ичида, бир умр кўтаринкилик даъво қилиб яшаши, шунинг учун ҳам мамлакатда 23 йилдан буён сиёсий-иқтисодий инқирозларга йўл очиб, жамиятни маънавий поракандаликларга судраклайди. Унинг бу ҳолати, унинг болалагида орттирилган оғир руҳий синдроми билан боғлиқ.

Отаси қамоқдалигида дунёга келиши, унинг ҳаётида бир умрлик маломатлар ва машаққатлар орттиришига сабаб бўлди. Аммо, унда ор-номус ва ҳамият туйғуси туғма йўқлиги сабаб, маломатларнинг қўлидан сариқ чақачалик ҳам иш келмади. Ҳаёт машаққатлари, уни ҳар кун юз марда буғдой дони сингари тегирмонга солиб, юз марта ун қилиб юз марта замон синовларидан пуч чиқарганда ҳам, шайтони зўрлиги боис унга чивин чаққанча ҳам мувафаққиятсизликлар таъсир кўрсатмади. Баробарида, унинг лойидан куйган кулчача ҳам бировга наф йўқлиги атрофидагиларга беш қўлдай аён бўлди. Ичи ҳасад ва ғаразга лимо-лим тўлалиги боис, у бир умр ачиган хамирлигича ёхуд хомсалигича қолиб кетди.

“Загатконтора” деб аталадиган бир идоранинг бошлиғи бўлган отаси, ўзи бошлиқ идорадан тўртта эчкипўстак ўғирлаб сотиб қамалиб кетгач, уй-рўзғорнинг барча ташвиши онаси бўйнида қолади. Баъзида тиланчилик, топилиб қолса одамларнинг кир-чирини ювиб бир этак етим боққан онаси қийналиб кетади. Шу важданам у бошқа ишларга ҳам қўл уради, шекилли, Каримов отасиз бола сифатида, дунёга келади…

У отаси қамоқдан чиқиб келган кунгача, Митанда ижарадаги уйда яшайди. Ҳовли тенг ўртасидан девор билан бўлинган бўлиб, икки томонга ўтиб қайтиш учун деворга кичик бир эшик ўрнатилган эди. У очликдан силласи қуриб қўшниникига эшикдан судралиб ўтганида, уй эгасининг қари онаси бир нима кўтариб чиқиб, унинг қорнини тўйғазиб қўярди.

Уни онаси акаларига ташлаб кетар, ҳали ёрдамга муҳтож кенжатойи сифатида, уни парваришлашга на вақт, на имкон топарди. Ярим кун уни деб уйида қолиб кетса, болалари ўша кун оч қолиб кетарди. Қаровсиз, соя-салқинда қуёш кўрмай оч-яланғоч ўсган болакайнинг шу учун ҳам рахитга учраб, калласи билан қорни бир қучоқ, қўл-оёқлари ҳаддан зиёд ингичка эди. Аксига олиб акаларининг уни уззукун калтаклашлари, ҳиқилласа, “овозингни чиқазма, қизил шоғол” дея, силталаб, камситишлари уни ҳали уч-тўрт ёшида, кекса бир чолга айлантириб қўйганди. Унинг ўша пайтларда ҳам, худди бугунги кунлардаги сингари кўзлари нурсиз, ҳеч кимникига ўхшамайдиган қизил башараси чўтир ва сўлғин эди.

Кўпчилик чечакнинг изи деб, ўйлайдиган чўтирлиги, аслида онадан туғма унинг маразлиги нишонаси бўлиб, шу учун ҳам унга ҳеч ким яқинлашмас, уни кўрган кимса, ўзи сезмаган ҳолда ундан жирканиб, айланиб ўтарди. Биргина қўшни кампир: бу ҳам Аллоҳнинг яратган бир бандаси, болада айб йўқ, дея, уни қўлидан келгунча, ҳимоя қилар, ўлгудек қилиб дўппослайдиган акаларининг қўлидан ажратиб, уйига олиб чиқарди. Аммо, унинг ҳеч кимникига ўхшамайдиган қизил башарасини ва нафрат тўла кўзларини кўриб, унинг ўзи ҳам қўрқиб кетарди. Отаси қамоқдан чиқиб келган кунининг эртаси, уни мактаб-интернатга топшириб юборади. У ердагилар ҳам гўё акаларидан эшитгандай, уни “қизил шоғол”, аниқроғи “красний шакал” дея чақира бошлайдилар. Бу лақаб бир умр унга ҳамроҳ бўлгани каби феъл-атвори замирини ҳам аён қилиб туради.

Ўшанда ўзбек-тожик болалари бир бўлиб, уни масхаралайдилар, устидан куладилар, камситадилар ва ҳакозо… Хуллас, нима учундир унга нисбатан шавқатсиз ва ноҳақ муносабатда бўла бошлайдилар. Бошқа миллат вакиллари ҳам уларга эргашади. Кўп ўтмай мактаб-интернетга бир яҳудий киши келиб, унинг ҳаётида кескин ўзгариш бошланади.

Одамларнинг гап-сўзларича, у Муллақандов деган бир киши бўлиб, манфаати қондирилган мактаб мудири нимжон болани ўз ҳимоясига олади. У ўзбек-тожиклардан ажратилиб, руслар ва бошқа миллатлар гуруҳига қўшиб қўйилади. Унинг ўксик қалбида ўша кундан бошлаб, ўзбек-тожикларга нафрат туйғуси куртак ёза бошлайди. Йиллар бўйи йиғилган ёввой ҳисларига у ном топади. Камситишлар ва у тортган азоб-уқубатлар қиёфа касб этиб, уни ўзбек ва тожикдан ўч олишга, интиқом шаробини ичишга ундайди. Ўша мактаб-интернетга келган кимса, у Тошкентга келиб институтга кирганда ҳам унинг кетидан қолмайди. Унинг онгига яҳудийларга хос фикрлашни сингдиради, ҳаётга яҳудийларга хос назар ташлашни, манфаати йўлида бирор кимсани назар-писанд қилмасликни ўргатади. Давлат тизимларида ишлайдиган яҳудийлар билан таништириб, унинг келажагини таъминлайди. У барчасини яхши ўзлаштиради. Унинг худбинлиги ва маҳаллий миллатларга бўлган нафрати бу йўлда унга қўл келади. У ниманики қўлга киритган бўлса, нафрат ва худбинлиги туфайли барчасига эга бўлади. Унга куч ва ғайрат бағишлаган нарса ҳам, худбинлик ва нафрат эди. У шу икки нарса орқасидан, охир-оқибат президентлик тахтига эришади, бир умр орзулагани сингари ўзбегу тожикни қора ерга қориб, уларнинг минг йиллик муштарак маънавиятларига чуқур талофатлар етказади.

Шўролар 70 йилда амалга ошира олмаган ишларни унинг битта ўзи 25 йилда амалга ошириб ташлайди. У Шўроларга нисбатан, юз минг баравар кўп қон тўкади, Шўролар халқларнинг қони-жони, оғир меҳнатлари эвазига кўтарган Ўзбекистон иқтисодини, у осонлик билан ер билан яксон қилиб, бутун бир миллатни битта ўзининг қулига айлантиради.

(давоми бор)