Ню-Йорк суди Каримова пуллари борасида келишиб олиш учун уч ой муҳлат берган

Ню-Йорк суди Каримова пуллари борасида келишиб олиш учун  уч ой муҳлат берган
125 views
02 August 2016 - 11:33

8EDC7830-38E2-4F53-B31B-1403E0536279_w987_r1_s“Фарғона” ахборот агентлигининг хабар беришича, Ню-Йорк суди Ўзбекистон президентининг тўнғч қизи Гулнора Каримовага қарашли оффшор фирмалари қўллаб келган жиноий схемалар ёрдамида топилган ва ғарб мамлакатлари банкларида музлатиб қўйилган юзлаб миллион доллар пуллар бўйича суддан ташқари тартибда келишиб олиш учун АҚШ ва Ўзбекистон адвокатларига уч ой муҳлат берган.

Ню-Йорк судининг федерал судьяси Эндрю Картер томонларга 31 октябргача янги муҳлат берди. Агар тинч йўл билан келишиб олишга эришилмаса, суд тортишуви қайта бошланади.

Гап америка прокуратураси томонидан мусодара қилинган $850 млн, шу жумладан, Шейцарияда музлатилган ва АҚШ, Ирландия Люксембург ва Белгияда блоклаб қўйилган гўё Гулнора Каримовага қарашли $300 млн ҳақида кетмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2012 йил кузидан бери Швейцария, Голландия, АҚШ ва Швеция прокуратуралари телекомуникация бозорларида Гулнора Каримова билан боғлиқ шубҳали битимлар устидан текширув ўтказишмоқда. Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази (Organized Crime and Corruption Reporting Project, OCCRP) маълумотига кўра, Каримова кам деганда олтита телекоммуникация компаниялари билан алоқаларда жиноий схемалардан фойдаланган. Унинг шартларига кўнганлар Ўзбекстонда фаолият юритиш учун лицензия олишда қийинчилик кўрмаган, унинг таклифини рад этганларни хонавайрон қилган, бунақаларнинг орасида учта америка компаниялари бор эди.

Эслатиб ўтамиз 2015 йил августида АҚШ ҳукумати Ирландия, Бельгия, Люксбург, Швеция ва Швейцарияга мурожаат қилиб, “ўзбек иши” бўйича умумий қиймати 1 млрд долларгага тенг активларни ҳибсга олишни сўраган. 2016 йил январида Ўзбекистон адлия вазири Ню-Йорк суди судьяси Эндрю Картерга мактуб билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон ғарб банкларида музлатиб қўйилган пулларни қайтариб олиш ниятида эканини маълум қилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими