Оҳангарондаги пасспорт тизими – муаммолар ва қонунбузарликлар макони!

Оҳангарондаги пасспорт тизими – муаммолар ва қонунбузарликлар макони!
32 views
03 August 2016 - 17:20

паспортТошкент вилояти Оҳангарон тумани Ички Ишлар Бўлимида Паспорт бўлими бор. Унинг ҳозирги раҳбари – сержант Юлдашев Равшан. Умуман айтганда, бу – офицерлик лавозим. Бундан ташқари, Р. Юлдашев пора эвазига биометрик паспортларни тўғирлаб беришни конвейер даражасига етказган, шекилли – бунга бир нечта мисоллар бор.

Мана айримлари: Исраилова Доно (16.06. 1975 йилда туғилган), паспортини Россияда йўқотган, биометрик паспортини жуда тез олган – жарақ-жарақ доллар эвазига. Янги паспортни июнь ойида (4 ой деганда) олган. Нима деб ўйлайсиз, текингами?

Яна битта мисол: Умаров Ёдгор Камалович (2-к/т, 6/7 уй, 3 квартира манзили бўйича рўйҳатдан ўтган) – у ҳам паспортини Россияда йўқотган, лекин тезда янги паспорт олди – июль ойида. Бу – билганимиз. Ҳамёнида доллар йўқлар нима қилсин? Чунки ўзга давлатларда фуқаролик паспортини йўқотиш – бу жуда катта муаммо. Бу муаммони ечиш учун 3-4 ой вақт камлик қилади– оддий фуқаро учун. Лекин доллар берсангизчи? Жавоб аниқ!

Республика ОВИР бошлиғи Шорихсиев, Тошкент вилояти ОВИР бошлиғи, Оҳангарон туман ИИБ бошлиғи подполковник М.Х. Аҳмаджонов, Оҳангарон туман прокурори Г. Муҳаммедов, Оҳангарон туман МХХ бошлиқлари қаерга қарамоқда? Ёки уларнинг тиллари бирми, чунки чора кўрилмаябди.

Мисол учун: 2015 йилнинг охирларида Равшан Юлдашев ўз ҳизмат хонасида фуқаролардан пора олаётганини бу хонада ўрнатилган веб-камера орқали кўришганку! Нима учун Равшан Юлдашевга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмади?

Тасодифди қаранг: паспорт бўлими раҳбарининг маоши таҳминан 1 миллион сўм атрофида. Лекин Р. Юлдашев бу лавозимга ўтирганига 8 ой бўлмасдан, тагига шикарний мошина олди, ўз жигарларига Ангрен шаҳридаги бозорда қўша-қўша дўконлар очиб берганлигини қандай изоҳлаш мумкин? Қариндош-уруғлариганинг тагига мошина олиб берганиничи?

Сертификат ўзи нима? Бизнинг фуқаролар чет элларга бориб, у ерда фуқаролик паспортини йўқотса, янги паспорт олиши керак. Паспортгача шу сертификат билан юришга мажбур. Бу ҳолат ойлаб ва йиллаб давом этиши мумкин. Лекин пора эвазига паспортни олиш мумкин экан Оҳангаронда! Фақатгина Равшан Юлдашевга мурожаат этса бас…

ЎХҲ таҳририятига келган мактуб