Яҳудий олим Қуръонни ўргангач, исломни қабул қилган

Яҳудий олим Қуръонни ўргангач, исломни қабул қилган
36 views
08 August 2016 - 6:00
Роб Гиллхам

Роб Гиллхам

Келиб чиқиши яҳудий бўлган Америкалик эмбриолог олим Роб Гиллхам (Robert M. Gillham) Қуръон оятларини ўқигач исломни қабул қилган. Альберт Эйнштейн институти олими эътиборини Қуръонга кўра эридан ажрашган хотинларнинг 4 ой давомида тийилишга буюрилишлари тортган. Мутахассис олиб борган тадқиқотларга кўра аёл организмининг эркак хромосома “излари”дан тозаланиши учун айнан шунча муддат керак бўлишини аниқлаган.

Миср миллий маркази тиббийёт профессори Абдул Босит ас-Саиднинг айтишича, Гиллхам тадқиқотлари давомида, аёл организми жинсий алоқадан сўнг ҳар ой давомида эркак “излари”дан фақатгина 25-30 фоизга тозаланишини, тўлиқ тозаланиш эса Қуръонда келтирилгандек 4 ой ўтгандан сўнг амалга ошишини аниқлаган. Бу кашфиёт ушбу китобнинг илоҳий табиатга эканлигини тасдиқловчи яна бир кучли омил бўлди.

Аввалига эмбриолог олим ўз тадқиқотларини АҚШнинг мусулмон туманларида олиб борди, кейин эса мусулмон бўлмаган туманларида ўтказди. Натижада Гиллхам, мусулмон аёллардан фарқли ўлароқ бошқа хотинлар вужудида бир вақтнинг ўзида турли эркак хромосомалари борлигини аниқлаган.

Гиллхам ўз хотинини текшириб кўриб, унда учта ҳар хил эркак хромосомалари “излари”ни топган, натижада хотинининг эрига ҳиёнати маълум бўлган. Шундан сўнг олим уч нафар фарзандидан фақатгина биттаси ўзининг биологок фарзанди деган хулосага келган.”Ер юзидаги энг покиза аёллар – Мусулмон аёллардир”, – дея таъкидлаган натижада эмбриолог олим.

Дунё эмбриологиясида бундай ҳолат биринчи бор юз бермаяпти. Ўз вақтида, анатомия ва эмбриология соҳасидаги машҳур мутахассислардан бири, 8 та тилга таржима қилинган “Инсон эмбриологияси” китоби муаллифи Канадалик олим Кейт Мур, – “Агарда Қуръонни билганимда Нобел мукофотини 20 йил аввал олган бўлардим”,-дея айтган.

Эмбрионнинг ривожланиш босқичларини ўрганиш давомида, жараённинг деярли бир ярим минг йил аввал Қуръонда аниқлик билан баён қилинганидан Мур таажжубга тушган. Ўзининг кашфиёти натижасида Мур “Инсон эмбриологияси исломий қўшимчалар билан” номли янги китобини ёзган.

ЎХҲ хабарлар бўлими