Путин: Россия АҚШ ҳукуматининг 11 сентябр терактларига даҳлдор эканлигини исботловчи далилларни тақдим қилишга тайёр

Путин: Россия АҚШ ҳукуматининг 11 сентябр терактларига даҳлдор эканлигини исботловчи далилларни тақдим қилишга тайёр
110 views
08 August 2016 - 12:47

14595982096 (2)“Реальные Новости” ахборот агентлигининг хабар беришича, оммавий ахборот воситаларида Путин АҚШ ҳукуматининг 11 сентябр терактларига даҳлдор эканлиги далилларини, шунингдек сунъий йўлдош суратларини ҳам тақдим қилишга тайёр эканлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқатилмоқда. Бу ҳақда биринчи ҳисобот 7 феврал куни Россиянинг “Правда” сиёсий газетасида чоп қилинган (мақола инглиз тилида ҳам берилган).

Кўпчилик ушбу маълумотларнинг ишончлилигига шубҳа билан қарамоқда, чунки “Правда” газетаси бевосита Россия Федерацияси Коммунистик партияси билан алоқадор. “Правда” газетаси 1912 йилда ташкил қилингандан сўнг Совет иттифоқининг етакчи газетаси бўлган, ҳаттоки Россия президенти Борис Елцин тарафдан сотиб юборилгандан сўнг ҳам кунига миллионлаб нусхада сотилган. Ҳозирда ахборот манбаси кунига бор йўғи 100 минг нусхада сотилаяпти. Америкалик танқидчилар фикрича манба “Фақатгина анти-америкавий танқидий мақолаларни чоп қилувчи, фитна назарияларини тадбиқ қилувчи сайтдир”.

“Правда” газетаси билан боғлиқ фикрларнинг қандай бўлишидан қатъий назар, Россия АҚШ ҳукуматининг 11 сентябр терактларига даҳлдор эканлиги ҳақидаги далилларга эга, деган фикр-мулоҳазалар анчадан буён муҳокама қилиниб келинмоқда. Баъзилар бу бор йўғи миш-миш дея ишонишади, бошқалар эса Россия далилларни сиёсий қурол сифатида сақлаб келмоқда, деб ҳисоблашади. Нима бўлганда ҳам Путин оммавий ахборот воситаларида ушбу мавзу борасида сукут сақлаши лозим.

Шубҳасиз, ушбу мақоланинг биринчи нусхаси “Veterans Today” орқали АҚШга етиб борган:

“Қуйидаги мақола бизга АҚШда чоп этиш учун йўлланган ва рус тиридан таржима қилинган”.

Москва (“Правда”): Америкалик мутахассисларнинг фикрича, АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар совуқ уруш давридан буён энг критик нуқтасида бўлишига қарамай, Путин Обамага арзимас даражада муаммолар келтирган. Мутахассисларнинг айтишича бу бор йўғи “Бўрондан олдинги сукунат”. Путин бир маротаба, аммо кучли зарба бермоқчи. Россия Америка ҳукумати ва махсус хизматларининг 11 сентябрдаги терактларга даҳлдорлиги ҳақдани далилларни эълон қилишга тайёрланмоқда. Далиллар рўйхатида сунъий йўлдош суратлари ҳам мавжуд.

Эълон қилинадиган ҳужжатлар АҚШ ҳукуматининг 11 сентябр терактларига алоқадорлигини, шунингдек ҳукумат томонидан жамоатчилик фикрининг муваффақиятли бошқариб келинганлигини исботлаши мумкин. Ҳужум АҚШ ҳукумати томонидан режалаштирилган, аммо Америка ва қўшма штатлари халқига ҳужум халқаро террор ташкилоти томонидан босқинчилик акти сифатида уюштирлгандек кўриниши учун бегона қўллар ёрдамида амалга оширилган.

Ўз фуқароларини ўлдириш ва алдаш учун сабаб эса Американинг нефт бозорларидаги ва Яқин Шарқдаги давлат корпорацияларидаги манфаатлари бўлган.

Далиллар шу даражада ишонарли бўладики, 11 сентябр терактларининг АҚШ ҳукумати таклиф қилган расмий версиясини тамоман йўққа чиқаради.

Россия, бегона давлатларга ҳарбий аралашув учун баҳона топиш мақсадида Американинг ўз фуқароларига қарши соҳта террор байроғи қўллашдан тап тортмаслигини исботламоқда. 11 сентябр терактлари ҳолатида эса, сунъий йўлдош суратлари ишонарли далил бўлади.

Путин тактикаси муваффақиятга эришса АҚШ ҳукуматининг сирли террористик сиёсатини аён бўлади. Ҳукуматга бўлган ишонч йўқолади ва бу исёнга етакловчи оммавий норозиликларга олиб келади, дея ҳисоблайди америкалик мутахассислар.

Ва Америка Қўшма Штатлари жаҳон сиёсий ареналарида қай ҳолга тушади? Американинг халқаро терроризмга қарши кураш лидери сифатидаги позициясининг тўғрилиги бутунлай йўққа чиқади, ва бу баъзи давлатлар ва террористларга қўл келади.

Аслида воқеалар ривожи янада ёмонроқ бўлиши мумкин, дея огоҳлантиради мутахассислар. 11 сентябр терактлари борасидаги кимларнингдир фикрларидан қатъий назар бундай мақолалар тез-тез пайдо бўлмоқда, чунки борган сайин расмий ҳисоботларга зид бўлган далил-исботлар кўпроқ одамларга маълум бўлмоқда. Бундан ташқари, агарда Путин АҚШ ҳукуматининг 11 сентябр теракларига алоқадорлигини исботловчи далилларни эълон қилса, АҚШда аллақачон бунга жавоб режаси тайёр бўлиши мумкин, деган фикрдагилар ҳам мавжуд:

“АҚШ ҳукумати Саудияликлардан фойдаланишга урунишади ва ички хизматларнинг гўёки рухсатсиз амалга оширилган ишлари айбини ўз бўйнига олувчи Буш маъмуриятидаги бир неча шахсларни нишонга қўйилади. Булар,Президент ва унинг маъмуриятидаги асосий мансабдор шахсларга билдирмасдан Саудияликлар билан иш олиб борган, бошқарувга бўйсунмаган деган тамға билан, айбни ўз бўйинларига олиш учун танланган, Буш маъмуриятидаги мансабдор шахслар”.

ЎХҲ хабарлар бўлими