Путиннинг Ғарбга мурожаати

Путиннинг Ғарбга мурожаати
120 views
08 August 2016 - 14:37

bati-ya-putin-ayari-1470630403Эртага Петербургда Эрдўғон ва Путин учрашуви бўлиб ўтиши мўлжалланмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги шундай фикр билдирган, “Эрдўғон ушбу ташрифи билан Ғарб лидерларига ўйлаб кўришга имконият бермоқда”.

Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўғоннинг эртага амалга ошириладиган Россияга ташрифи ғарб матбуоти ва жамоатчилик томонидан диққат билан кузатиб борилмоқда. Айниқса, АҚШ ва Оврўпа иттифоқи ушбу ташрифга катта аҳамият бермоқда, ҳар бир ўзгаришларни дарҳол кузатмоқдалар. Халқаро оммавий ахборот қоситалари ҳам ушбу ташрифга катта қизиқиш кўрсатмоқда. Булардан бири Reuters ахборот агентлиги.

Reuters, Туркия президенти Эрдўғоннинг Россияга амалга оширадиган ташрифи билан боғлиқ қизиқарли бир таҳлилини чоп этди. “Туркиядаги давлат тўнтаришига уруниш Ғарб билан алоқаларни узоқлаштираётган бир пайтда, Россия билан алоқаларнинг юмшаши жадал суратларда ўсмоқда” номли таҳлилида, Эрдўғон амалга оширадиган муҳим ташриф, Туркиянинг АҚШ ва Оврўпа иттифоқи билан алоқалари натижасида юзага келди, дейилади. Мақолада, Эрдўғон “Ушбу ташриф билан, Ғарбга ўйлаб кўриш учун имконият беришни умид килаётган бўлиши мумкин”, деган фикр келтирилган. Таҳлилда, “Туркия расмийлари, Эрдўғоннинг ташрифи НАТО аъзоси ва Оврўпа иттифоқига кириш учун номзод мамлакатнинг Ғарбга орқа ўгирди деган фикрга келмаганлиги борасида қатъий фикрдалар” дер экан, шундай ифодаларни келтирган:

Икки истисно мамлакат

Таҳлил шу ифодалар билан давоб этилган: “Туркия расмийлари, шубу ташрифнинг 15 июл давлат тўнтариши урунишидан бир неча ҳафта аввал бошланган Туркия-Россия яқинлашишининг навбатдаги қадами эканлигини айтмоқдалар. Лекин Москва билан совуқ алоқаларнинг илиқлашиши, Анқаранинг Ғарб билан алоқалари деярли ўзгармаётган бир вақтга тўғри келмоқда.”

Кўплаб мутахассислар фикр билдирган таҳлилда Россия Ташқи ишлар вазирлигига яқин бир фикрий уюшма бўлган Халқаро алоқалар кенгаши бош директори Андрей Кортуновнинг шу шарҳи диққатни тортди: “Ғарб ташвишга тушишидан, Россия ва Туркиянинг икки истисно мамлакат эканлигини айтиш мумкин… Вазиятга қараганда, муваффақиятсиз давлат тўнтариши Туркия ва Россияни яқинлаштирди. Фақат икки давлат орасида ҳали ҳам жиддий фарқлар бор. Эрдўғон-Путин учрашуви, томонларнинг ярашишни қай даражада исташларини кўрсатади. Жавоби қизиқтираётган савол шу: Ҳозирги тактик ижобий яқинлашув янада чуқурроқ бир стратегик ҳамкорликка айланадими?”

ЎХҲ хабарлар бўлими