ТАЪЗИЯ

ТАЪЗИЯ
95 views
08 August 2016 - 21:07

malohat onasiz

Мустақил журналист ва ҳуқуқбон Малоҳат Эшонқулова бугун, 08.08.2016 куни, оғир жудолик – онаизоридан жудо бўлгани хабарини олди. Самарқанднинг Оқдарё туманидан олинган хабарга кўра, ўнта фарзандни дунёга келтирган, шулардан саккизтаси ҳозирги кунда ҳаёт бўлган, Зулфия ая Эшонқулова 92 ёшида бу дунёни тарк этдилар.

Шу муносабат билан аяҳоннинг кенжа фарзанди Малоҳат Эшонқуловага, унинг барча яқинлари ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Марҳумга охират саодатини тилаймиз, жойлари жаннатда бўлсин, Аллоҳ раҳматига эришсин.

ЎХҲ раҳбарияти