Туркия Президентининг Россияга ташрифи бошланди

Туркия Президентининг Россияга ташрифи бошланди
45 views
09 August 2016 - 17:53

^316D38B0654971CF00BB45CAD35323288C581CA4CF12C2C114^pimgpsh_mobile_save_distrТуркия Президенти Ражаб Тойип Эрдўғон расмий ташриф билан Россиянинг Сенкт-Петербург шаҳрига етиб келган.

Ташриф давомида Туркия раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади. Музокаралар давомида тарафлар “Турк оқими” ва “Оққуйи” АЭС масалаларини, шунингдек Россия бозорларига Туркия маҳсулотларини қайтаришни муҳокама қилишни режалаштирганлар.

Кутилаётганидек, аввало икки давлат раҳбарлари тор таркибда музокаралар ўтказишади, кейин эса делегациялар иштирокида суҳбатлар бўлиб ўтади.

Музокаралар Стрелндаги Константин саройида бўлиб ўтади, бу ерда иштирок этиш учун аввалдан рекорд даражада рус ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари расмий рўйхатдан ўтишган. Жаъми учрашувда 200 дан ортиқ ОАВ ходимлари иштирок этади.

Ушбу учрашув 2015 йилнинг ноябр ойида Сурия-Туркия чегарасида Туркия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан рус ҳарбий учоғи Су-24нинг уриб туширилишидан кейинги тарафларнинг илк учрашуви бўлади.

ЎХҲ хабарлар бўлими